Muslim99Muslim99
← Tafsir library

11. Hud

Hud · Meccan · 123 ayahs

سُورَةُ هُودٍ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 31–40 of 123

31

وَلَآ أَقُولُ لَكُمْ عِندِى خَزَآئِنُ ٱللَّهِ وَلَآ أَعْلَمُ ٱلْغَيْبَ وَلَآ أَقُولُ إِنِّى مَلَكٌۭ وَلَآ أَقُولُ لِلَّذِينَ تَزْدَرِىٓ أَعْيُنُكُمْ لَن يُؤْتِيَهُمُ ٱللَّهُ خَيْرًا ۖ ٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا فِىٓ أَنفُسِهِمْ ۖ إِنِّىٓ إِذًۭا لَّمِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ

Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», демайман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», деди. (Ушбу ояти каримада Нуҳнинг (а. с.) ўз шахслари ва Пайғамбарликлари хусусиятларини қавмларига қандай васф қилиб берганлари баён қилинмоқда.)

Эй қавмим, сизларга: "Аллоҳнинг хазиналари менда, иймон келтирсангизлар, сизларга сарфлайман", демайман. Ғайбни биламан, деган даъвойим ҳам йўқ. "Мен фариштаман", ҳам демайман. Сизларга ўхшаган оддий одамман. Кўзингизга ҳақир, паст бўлиб кўринаётган кишилар ҳақида: "Аллоҳ уларга ҳаргиз тавфиқ ҳам, ҳидоят ҳам ато этмагай", деб ҳам айтмайман. Уларнинг ниятларини ва аҳволини Аллоҳ билгувчироқдир. Агар мен буларни даъво қиладиган бўлсам, Аллоҳнинг азобига учрайдиган золимлардан бўлиб қолурман.

32

قَالُوا۟ يَٰنُوحُ قَدْ جَٰدَلْتَنَا فَأَكْثَرْتَ جِدَٰلَنَا فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ

Улар: «Эй Нуҳ, батаҳқиқ, сен биз билан тортишдинг, кўп тортишдинг. Энди, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», дедилар.

Улар такаббурлик ва саркашлик билан дедилар: "Эй Нуҳ, биз билан тортишдинг, мунозара қилдинг ва мунозарани чўзиб юбординг. Агар даъвойинг рост бўлса, ўша бизга ваъда қилган азобингни олиб кел-чи".

33

قَالَ إِنَّمَا يَأْتِيكُم بِهِ ٱللَّهُ إِن شَآءَ وَمَآ أَنتُم بِمُعْجِزِينَ

У: «Уни сизларга, агар хоҳласа, фақат Аллоҳгина келтирур ва сизлар қочиб қутулувчи эмассиз.

Нуҳ уларга деди: "Азобни мен олиб келмайман. Уни Аллоҳ Ўзи истаган пайтида олиб келур. Аллоҳ сизларни азоблайдиган бўлса, сизлар Унинг азобидан қочиб-қутула олмассизлар".

34

وَلَا يَنفَعُكُمْ نُصْحِىٓ إِنْ أَرَدتُّ أَنْ أَنصَحَ لَكُمْ إِن كَانَ ٱللَّهُ يُرِيدُ أَن يُغْوِيَكُمْ ۚ هُوَ رَبُّكُمْ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

Ва агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни хоҳлаганим билан насиҳатим сизларга манфаат бермайди. У сизнинг Роббингиздир ва Унга қайтарилурсиз», деди.

Аллоҳ сизларни саркашлигингиз туфайли тўғри йўлдан адаштириб, ҳидоятдан маҳрум қилиб қўйишни истаётган бўлса, огоҳлантиришим ва насиҳатим сизларга фойда бермас. У Парвардигорингиздир. Ҳамма ишингиз У Зотнинг Қўлидадир. Истаса, адаштиради, истаса, йўлга солади. Қиёмат куни ёлғиз Унинг Ўзига қайтарилурсизлар. Ўшанда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.

35

أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰهُ ۖ قُلْ إِنِ ٱفْتَرَيْتُهُۥ فَعَلَىَّ إِجْرَامِى وَأَنَا۠ بَرِىٓءٌۭ مِّمَّا تُجْرِمُونَ

Ёки: «Уни тўқиб олди», дейдиларми? Сен: «Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда ва мен сиз қилаётган жиноятдан холидирман», деб айт.

Нуҳ ўзи олиб келган динни ўзи тўқиб чиқарган, деб ўйлаганлари сабабли Нуҳ қавми кофир бўлди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Уни ўзим тўқиб чиқарган бўлсам, гуноҳи ҳам ўзимнинг гарданимда. Сизларнинг ҳақни ёлғонга чиқаришларингиздан эса покман, унинг учун жавоб бермайман".

36

وَأُوحِىَ إِلَىٰ نُوحٍ أَنَّهُۥ لَن يُؤْمِنَ مِن قَوْمِكَ إِلَّا مَن قَدْ ءَامَنَ فَلَا تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُوا۟ يَفْعَلُونَ

Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин.

Аллоҳ Нуҳга шундай ваҳий қилди: "Эй Нуҳ, қавмингдан шу иймон келтирганларидан бошқаси ҳаргиз иймон келтирмайди. Эй Нуҳ, узоқ муддат уларнинг ҳақни тан олмаслиги ва мазах қилишидан хафа бўлма".

37

وَٱصْنَعِ ٱلْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلَا تُخَٰطِبْنِى فِى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ ۚ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ

Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди.

Бизнинг ҳифзи-ҳимоямиз ва кўрсатмамиз остида кема яса. Куфр келтириб, ўзига ўзи зулм қилганлар ҳақида гап очиб, уларга муҳлат беришимни сўрама. Улар, албатта, тўфонга ғарқ бўлгувчилардир. Бу саркашлик билан кофирлигида туриб олишларининг жазосидир.

38

وَيَصْنَعُ ٱلْفُلْكَ وَكُلَّمَا مَرَّ عَلَيْهِ مَلَأٌۭ مِّن قَوْمِهِۦ سَخِرُوا۟ مِنْهُ ۚ قَالَ إِن تَسْخَرُوا۟ مِنَّا فَإِنَّا نَسْخَرُ مِنكُمْ كَمَا تَسْخَرُونَ

У кема ясамоқда. Ўз қавмидан бўлган зодагонлар қачон олдидан ўтсалар, уни масхара қилдилар. У: «Агар бизни масхара қилсангиз, биз ҳам худди сиз бизни масхара қилганингиздек сизларни масхара қиламиз.

Нуҳ Парвардигорининг буйруғини бажариб, кема ясай бошлади. Қавмининг зодагонлари унинг ёнидан ўтаётиб, на бир сув ва на бир дарё бўлган жойда кема ясаётгани учун унинг устидан кулишиб, масхаралардилар. Бу ҳолат такрорланавергач, у деди: "Эй зодагонлар, кема ясаётганимиз учун бугун сиз бизнинг устимиздан кулаётган бўлсангиз, эртага нодонлик қилиб, оқибатни ўйламаганингиз учун ғарқ бўлиб кетаётганингизда биз сизнинг устингиздан куламиз".

39

فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ مَن يَأْتِيهِ عَذَابٌۭ يُخْزِيهِ وَيَحِلُّ عَلَيْهِ عَذَابٌۭ مُّقِيمٌ

Бас, яқинда кимга шарманда қилувчи азоб келишини ва кимнинг устига муқим азоб тушишини билиб олурсиз», деди.

Нуҳ яна деди: «Бас, яқинда кимга шу дунёнинг ўзида хор, шарманда қилгувчи азоб келишини ва Қиёмат кунида кимнинг устига мангу азоб тушишини билиб олурсиз».

40

حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَ أَمْرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ قُلْنَا ٱحْمِلْ فِيهَا مِن كُلٍّۢ زَوْجَيْنِ ٱثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَيْهِ ٱلْقَوْلُ وَمَنْ ءَامَنَ ۚ وَمَآ ءَامَنَ مَعَهُۥٓ إِلَّا قَلِيلٌۭ

Токи Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар нарсадан бир жуфтдан ва аҳлингдан аввал сўз кетмаганини ва иймон келтирганларни ол», дедик. У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди. (Нуҳ (а. с.) оиласидан ҳалок бўлишга сўз кетиб қолганлар–хотини билан бир ўғли. Уларни кемага олмасликни амр қилинди. Ҳа, Нуҳ (а. с.) узоқ вақт–эллик санаси кам минг йил даъват қилишларига қарамай, саркаш қавмнинг озгинасидан бошқаси иймонга келмади. Шу сабаб ила бу тузалмас дардисарларни дунё танасидан бутунлай кесиб ташлаш учун Аллоҳ ҳаммасини ғарқ этишни ирода қилди.)

Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳнинг буйруғини бажариб, кемани ясаб бўлди. Шунда уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келиб, тўфоннинг бошланганига белги ўлароқ ҳатто уларнинг тандирлари ичидан ҳам фавворалар отилиб чиққач, Нуҳга дедик: "Кемага ҳар бир ҳайвондан бир жуфт, бир эркак ва бир урғочисини юкла. Оилангни ҳам ол. Фақат ғарқ бўлиши ҳақида ҳукм чиқариб бўлинганлари бундан мустасно. Чунки улар иймон келтирмадилар. Қавмингдаги иймон келтирганларни ҳам кемага чиқар". Узоқ муддат даъват қилганига қарамасдан, унга қавмидан жуда оз одам иймон келтирганди.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.