Muslim99Muslim99
← Tafsir library

11. Hud

Hud · Meccan · 123 ayahs

سُورَةُ هُودٍ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 21–30 of 123

21

أُو۟لَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ وَضَلَّ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يَفْتَرُونَ

Ана ўшалар ўзларига зиён қилганлардир ва тўқиган нарсалари улардан ғойиб бўлди.

Мана шу сифатларга эга бўлганлар Аллоҳга ширк келтириб, ўзини ўзи ҳалокат чоҳига отган кимсалардир. Тўқиб олган ширклари, бутлари эса уларга вафо қилмади, уларни ташлаб кетди.

22

لَا جَرَمَ أَنَّهُمْ فِى ٱلْءَاخِرَةِ هُمُ ٱلْأَخْسَرُونَ

Шак-шубҳасиз, албатта, улар охиратда яна ҳам кўпроқ зиён кўргувчилардир.

Ҳақиқат шуки, Қиёмат куни улар энг зиён кўрчилар бўладилар. Чунки улар иймонни куфрга, дунёни охиратга, раҳматни азобга алмашган бадбахтлардир.

23

إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَأَخْبَتُوٓا۟ إِلَىٰ رَبِّهِمْ أُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَٰلِدُونَ

Албатта, иймон келтирганлар, яхши амаллар қилганлар ва Роббиларига ишонч ила бўйинсунганлар, ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирганлар, яхши амалларни қилганлар ва Аллоҳга хушуъ билан бўйсунганлар жаннат эгалари бўлиб, ўша ерда абадий қолурлар.

24

۞ مَثَلُ ٱلْفَرِيقَيْنِ كَٱلْأَعْمَىٰ وَٱلْأَصَمِّ وَٱلْبَصِيرِ وَٱلسَّمِيعِ ۚ هَلْ يَسْتَوِيَانِ مَثَلًا ۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

Бу икки гуруҳнинг мисоли худди кару кўр ҳамда эшитувчи ва кўрувчига ўхшайдир. Улар бир-бирларига баробар бўла оладиларми? Ибрат олмайсизларми? (Кофир билан мўминнинг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Кофир кўр ва кар одамга ўхшайди. Мўмин эса, кўзи, қулоғи бутун, ҳам кўриб, ҳам эшитадиган одам кабидир. Куфри туфайли қалб кўзи кўр, ибрат қулоғи кар бўлиб қолган кофир бу дунёнинг ҳақиқатини кўролмайди, эшитолмайди. Ҳаммаёққа урилиб, туртилиб-суртилиб юради. Иймони сабабли қалб кўзи ва ибрат қулоғи очиқ бўлган мўмин эса, ҳамма нарсани кўриб, эшитиб, яхши йўлни танлаб, тўғри ва шаҳдам юради.)

Кофирлар кўрмайдиган кўр ва эшитмайдиган карга ўхшасалар, мўминлар кўрадиган ва эшитадиган одамларга ўхшайдилар. Чунки кофирлар ҳақни кўрмайдилар, ўзларига фойдали гапга қулоқ солмайдилар. Мўминлар эса кўрадилар, эшитадилар. Бу икки гуруҳ баробарми? Баробар эмас. Шундан ибрат олмайсизларми?!

25

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِۦٓ إِنِّى لَكُمْ نَذِيرٌۭ مُّبِينٌ

Албатта, Биз Нуҳни ўз қавмига: «Албатта, мен сизларга очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.

Нуҳ алайҳиссаломни қавмига пайғамбар қилиб юбордик. У деди: "Эй қавмим, мен сизларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантираман. Сизларга ўзим олиб келган рисолатни баён қиламан.

26

أَن لَّا تَعْبُدُوٓا۟ إِلَّا ٱللَّهَ ۖ إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ أَلِيمٍۢ

Аллоҳдан ўзгага ҳеч ибодат қилманглар, албатта, мен сизларга аламли кун азоби бўлишидан қўрқаман», дедириб юбордик.

Сизларни ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишга чақираман. Ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Мен бошингизга аламли куннинг азоби тушиб қолишидан қўрқаман.

27

فَقَالَ ٱلْمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ مَا نَرَىٰكَ إِلَّا بَشَرًۭا مِّثْلَنَا وَمَا نَرَىٰكَ ٱتَّبَعَكَ إِلَّا ٱلَّذِينَ هُمْ أَرَاذِلُنَا بَادِىَ ٱلرَّأْىِ وَمَا نَرَىٰ لَكُمْ عَلَيْنَا مِن فَضْلٍۭ بَلْ نَظُنُّكُمْ كَٰذِبِينَ

Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Биз сени ҳам фақат ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз, сенга ичимиздан эси паст пасткашларимизгина эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз», дедилар. (Нуҳнинг (а. с.) гапларига қавм номидан уларнинг корчалонлари, оғзи ботир зодагон бошлиқлари жавоб берди. Диққат билан разм солсак, уларнинг жавоблари барча кофир, саркаш қавмларнинг ўзларига келган Пайғамбарларга берган жавобларига ўхшашини кўрамиз: Уларнинг фикрича, камбағал кишилар пасткаш ва ақли оз ҳисобланади. Шунинг учун камбағал бўлиб қолган, дейишади. Ўша камбағаллар аралашган ҳар бир ишга хосиятсиз иш деб қарашади. Аслида эса, камбағалларнинг қалбини бойлик, айшу ишрат ва мутакаббирлик бузмагани учун улар илоҳий даъватларга тез жавоб берадилар. Буни бой-зодагонлар тамоман тескари тушунадилар.)

Шунда унинг қавмидаги кофирларнинг улуғлари деди: "Даъватингга қулоқ солмаймиз. Чунки сенда бирон бир фазилатни кўрмаяпмиз. Сен ҳам худди ўзимизга ўхшаган одам экансан. Сенга фақат ялангоёқларгина ўйламасдан эргашаётганини ҳам кўряпмиз. Сизларнинг мол-дунёда ҳам, шарафда ҳам, обрў-эътиборда ҳам биздан ортиқча жойингизни кўрмаяпмизки, сизларга эргашсак. Аксинча, сизларни ёлғончилар, деб ўйлаяпмиз".

28

قَالَ يَٰقَوْمِ أَرَءَيْتُمْ إِن كُنتُ عَلَىٰ بَيِّنَةٍۢ مِّن رَّبِّى وَءَاتَىٰنِى رَحْمَةًۭ مِّنْ عِندِهِۦ فَعُمِّيَتْ عَلَيْكُمْ أَنُلْزِمُكُمُوهَا وَأَنتُمْ لَهَا كَٰرِهُونَ

У: «Эй қавмим, айтинг-чи, агар мен Роббимдан аниқ ҳужжатга эга бўлган бўлсам ва У менга Ўз ҳузуридан раҳмат берган бўлса-ю, сизга махфий қолган бўлса, уни сизга, агар ёқтирмасангиз ҳам, мажбурлаймизми?!

Нуҳ уларга деди: «Эй қавмим, айтинг-чи, мен Парвардигорим тарафидан ҳақ эканимга гувоҳлик берадиган ва сизларнинг тасдиқлашингизни тақозо этадиган аниқ бир ҳужжатга эга бўлсам ҳамда У Зот менга Ўз ҳузуридан бир раҳмат - пайғамбарлик ва рисолатни ато этган бўлса-ю, уни сизлар нодонлигингиз туфайли кўра олмаётган бўлсангизлар, сизларни ёқтирмасангиз ҳам унга иймон келтиришга мажбурлармидик?!»

29

وَيَٰقَوْمِ لَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مَالًا ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ ۚ وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ ۚ إِنَّهُم مُّلَٰقُوا۟ رَبِّهِمْ وَلَٰكِنِّىٓ أَرَىٰكُمْ قَوْمًۭا تَجْهَلُونَ

Эй қавмим, бу (даъватим) учун сиздан мол сўрамайман. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. Мен иймон келтирганларни қувловчи эмасман. Албатта, улар Роббиларига рўбарў бўлувчилардир. Аммо мен сизларнинг жоҳил қавм эканингизни кўрмоқдаман». (Эй қавмим, менинг сиз учун куюнаётганимни ўзингизча ҳар хил тушунманг. Мен сизларнинг иймонли бўлиб, саодатга эришишингизни истайман, холос. Ажрни Аллоҳ беради, сиз бермайсиз, хавотирланманг. Сенга пасткашларгина эргашаётганини кўряпмиз, деганингиз учун, сизларга ёқиш мақсадида ёки сизларни рози қилиш учун: «Мен иймон келтирганларни қувловчи эмасман». Мен учун бой-камбағал барибир, муҳими, иймон келтириш. Ҳамма гап иймонда. Шунингдек, улар мен учун иймон келтирган эмаслар, уларнинг иймон келтиришлари Аллоҳга боғлиқ. Қадр-қийматни пул-мол билан ўлчаб юрибсиз. Одамлар Роббиларига рўбарў келишларини англамай, жоҳиллик қилмоқдасиз.)

Эй қавмим, рисолатни етказаётганим учун сизлардан мол-давлат сўрамайман. Савобимни бериш фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен иймон келтирган камбағалларни ҳузуримдан қувиб соладиган одам эмасман. Сизлар уларни қувиб солишимни талаб қилган эдингизлар. Улар Қиёмат куни Парвардигорига йўлиқадиган зотлардир. Ўшанда Аллоҳ уларни иймонларига яраша мукофотлагай. Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканингизни, даъватнинг моҳиятини англамасдан, камбағал, ночор кишиларни ҳузуримдан қувиб солишимни талаб қилаётганларингизни кўриб турибман.

30

وَيَٰقَوْمِ مَن يَنصُرُنِى مِنَ ٱللَّهِ إِن طَرَدتُّهُمْ ۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

Эй қавмим, агар уларни қувсам, ким менга Аллоҳ(азобидан)дан (қутулишга) ёрдам беради? Ўйлаб кўрмайсизларми?»

Эй қавмим, анави бегуноҳ мўминларга зулм қилиб, уларни ҳузуримдан қувиб соладиган бўлсам, мени Аллоҳнинг азобидан ким ҳимоя қилади? Фикр юритиб, кераклироқ, фойдалироқ ишга ҳаракат қилмайсизларми?

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.