Muslim99Muslim99
← Tafsir library

11. Hud

Hud · Meccan · 123 ayahs

سُورَةُ هُودٍ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 11–20 of 123

11

إِلَّا ٱلَّذِينَ صَبَرُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ أُو۟لَٰٓئِكَ لَهُم مَّغْفِرَةٌۭ وَأَجْرٌۭ كَبِيرٌۭ

Магар сабр қилганлар ва яхши амаллар қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор.

Қийинчиликларга, тоат қилишдаги машаққатларга, гуноҳдан тийилишдаги оғирликларга сабр қилиб, яхши амалларни қилганларнинг аҳволи бошқача бўлади. Улар ноумид, нонкўр бўлмайдилар, одамларга зўравонлик қилмайдилар. Парвардигорлари тарафидан уларнинг гуноҳларига мағфират бор. Охиратда уларга катта ажр, мукофот берилади.

12

فَلَعَلَّكَ تَارِكٌۢ بَعْضَ مَا يُوحَىٰٓ إِلَيْكَ وَضَآئِقٌۢ بِهِۦ صَدْرُكَ أَن يَقُولُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ كَنزٌ أَوْ جَآءَ مَعَهُۥ مَلَكٌ ۚ إِنَّمَآ أَنتَ نَذِيرٌۭ ۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ وَكِيلٌ

Эҳтимол сен уларнинг: «Унга хазина туширилса эди» ёки «У билан бирга фаришта келса эди», деганлари учун ўзингга ваҳий қилинган нарсанинг баъзисини тарк қилмоқчи бўларсан ёки ундан юрагинг сиқилар. Сен огоҳлантирувчисан, холос. Аллоҳнинг Ўзи ҳамма нарсага вакилдир. (Албатта, кофир ва мушриклар қанчалик шаккоклик қилмасинлар, қанчалик таклифлар киритмасинлар, Расулуллоҳнинг (с. а. в.) эътиқодларига зарар етказа олмайдилар. У киши Қуръоннинг баъзисини тарк этмоқчи ҳам бўлмайдилар, ундан юраклари сиқилмайди ҳам. Аммо бу оят у кишига ва у киши орқали барча мўмин-мусулмонларга тасалли, панд-насиҳат бўлиб келмоқда. Яъни, мушриклар қанчалар ёмонлик қилсалар ҳам, сизлар сабр қилинглар, сиқилманглар, демоқда.)

Эй Пайғамбар, эҳтимол сиз уларнинг куфри, саркашлиги, мўжизалар талаб қилишлари каби ишлари туфайли Аллоҳ сизга етказишни буюрган айрим буйруқларни уларга оғирлик қилиб қолмаслиги учун тарк этаётгандирсиз. Уларни етказсам: "У билан бирга уни бой қиладиган бир хазина ҳам нозил қилинмабди-да ёки унинг ҳақлигини тасдиқлайдиган бир фаришта ҳам келмабди-да", деб қолишларидан юрагингиз безовта бўлаётгандир. Сиз ҳеч нарсани қолдирмай, ҳаммасини етказаверинг. Чунки сиз фақат огоҳлантирувчисиз, холос. Аллоҳ етказишни буюрган ишни етказасиз. Сиз улар талаб қилаётган мўжизаларни келтиришингиз шарт эмас. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб, кузатиб турибди.

13

أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰهُ ۖ قُلْ فَأْتُوا۟ بِعَشْرِ سُوَرٍۢ مِّثْلِهِۦ مُفْتَرَيَٰتٍۢ وَٱدْعُوا۟ مَنِ ٱسْتَطَعْتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ

Ёки: «Ўзи тўқиб олди», дерларми? Сен: «Бас, агар ростгўй бўлсаларингиз, Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи», дегин. (Мушрикларнинг аввалги оятда келган «Пайғамбарга хазина туширса ёки у билан бирга фаришта ҳам Пайғамбар этиб юборилсагина унга эргашамиз», деган мантиқсиз гаплари етмаганидек, улар: «Қуръонни Пайғамбарнинг ўзи тўқиб олган», ҳам дейдилар. Бундан ҳам аччиғинг чиқмасин, хафа бўлма. «Аллоҳдан бошқа кимни чақиришга қодир бўлсангиз, чақириб, бунга ўхшаш ўнта тўқилган сура келтиринг-чи», дегин.)

Мушриклар: "Қуръонни Муҳаммад ўзи тўқиган, у Аллоҳ тарафидан юборилган ваҳий эмас", дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: "Шу даъвойингиз рост бўлса, қўлингиздан келганча кимни чақирсангиз-чақириб, шу Қуръонга ўхшаган, ростлигига эмас, ўзигагина ўхшаган ўнтагина сурани тўқиб беринглар-чи?"

14

فَإِلَّمْ يَسْتَجِيبُوا۟ لَكُمْ فَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّمَآ أُنزِلَ بِعِلْمِ ٱللَّهِ وَأَن لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ فَهَلْ أَنتُم مُّسْلِمُونَ

Агар жавоб бера олмасалар, бас, билингки, у фақатгина Аллоҳнинг илми ила нозил қилингандир. Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Энди мусулмон бўларсизлар?!

Бу ишни бажара олмасалар, эй мўминлар, билингизки, Қуръонни Аллоҳ Ўз илми билан Пайғамбарига нозил қилган. У тўқилган эмас. Яна билингизки, Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқдир. Мана шу қатъий ҳужжатлардан кейин энди бўйсунасизларми?

15

مَن كَانَ يُرِيدُ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَٰلَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ

Кимки бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини хоҳласа, бу борадаги амалларининг (самараси)ни тўлиқ берурмиз. Улар бунда камситилмаслар.

Кимлар ўз амали билан охиратни эмас, шу дунё ҳаётини ва унинг фоний лаззатларини истасалар, уларга шу дунёнинг ўзида мукофотларини тўла қилиб берурмиз. Уларга тинчлик, фаровонлик, мўл-кўллик ато этилур. Аммалларининг савоблари заррача камайтирилмас.

16

أُو۟لَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَيْسَ لَهُمْ فِى ٱلْءَاخِرَةِ إِلَّا ٱلنَّارُ ۖ وَحَبِطَ مَا صَنَعُوا۟ فِيهَا وَبَٰطِلٌۭ مَّا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ

Ана ўшаларга охиратда дўзах оловидан бошқа ҳеч вақо йўқдир. Бу дунёда қилган ишлари ҳабата бўлди ва қилган амаллари ботил бўлди.

Бундай тубан кимсаларга Қиёмат куни дўзахдан бошқа насиба берилмас. Қилган амаллари ҳабата кетиб, фойда бермас. Чунки амалларида иймон ҳам, холис ният ҳам, Аллоҳнинг Юзи ва охиратни кўзлаш ҳам йўқ эди.

17

أَفَمَن كَانَ عَلَىٰ بَيِّنَةٍۢ مِّن رَّبِّهِۦ وَيَتْلُوهُ شَاهِدٌۭ مِّنْهُ وَمِن قَبْلِهِۦ كِتَٰبُ مُوسَىٰٓ إِمَامًۭا وَرَحْمَةً ۚ أُو۟لَٰٓئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِۦ ۚ وَمَن يَكْفُرْ بِهِۦ مِنَ ٱلْأَحْزَابِ فَٱلنَّارُ مَوْعِدُهُۥ ۚ فَلَا تَكُ فِى مِرْيَةٍۢ مِّنْهُ ۚ إِنَّهُ ٱلْحَقُّ مِن رَّبِّكَ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يُؤْمِنُونَ

Ўз Роббидан аниқ ҳужжатга эга бўлган, унга ўша (Робб)нинг Ўзидан гувоҳ эргашган ва у(гувоҳ)дан олдин Мусонинг китоби имом ва раҳмат ҳолида унга (шоҳид) бўлган кишига (куфр келтирилади)ми? Ана ўшалар у(шоҳид)га иймон келтирарлар. Гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой жаҳаннамдир. Сен у ҳақда шак-шубҳада бўлма! Албатта, у Роббингдан келган ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар. (Қуръони Каримдан олдин Мусонинг (а. с.) китоби Таврот ҳам имом ва раҳмат бўлган ҳолида Муҳаммаднинг (с. а. в.) охирзамон Пайғамбари бўлишларига гувоҳ бўлган эди. Ана шундай кишига куфр келтирадиларми?! Қуръонга иймон келтирмасдан жаннатга киришни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмасин. Албатта, Пайғамбармиз (с. а. в.) ҳеч қачон Қуръони Каримнинг ҳақ эканлигига шак-шубҳа қилмаганлар. Аммо бу сўзлар ўша даврдаги оғир ҳолатни енгиллатиш учун айтилмоқда. Чунки у пайтда одамлар Исломга қаршилик қилиб, даъват ишлари юришмай туриб қолган эди. Аллоҳ таоло Пайғамбарига ва оз сонли мўмин бандаларига тасалли бериб, бу ҳолатдан ҳайрон бўлмасликларини уқдирмоқда. Нимага Қуръон иши тўхтаб қолди, деб ўйлама, Аллоҳ хоҳлаган вақтида юришиб кетади.)

Муҳаммад алайҳиссалом Парвардигори тарафидан бир ҳужжатга эга бўлган зотдир. У зотга Жаброил алайҳиссаломдек бир гувоҳ эргашиб юради. У зотнинг пайғамбарлигига одамларга раҳбар ва раҳмат бўлиб келган Мусонинг китоби ҳам гувоҳлик беради. Мана шундай зот ва у зотга эргашган мўминлар залолат гирдобида адашиб-улоқиб юрган кофирлар билан баробарми? Мўминлар Қуръонга ва Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирадилар. Энди турли миллатлар орасидаги қайси бир одам унга куфр келтирса, Қиёмат куни унга ваъда қилинган жой дўзахдир. Бас, эй Пайғамбар, Қуръон ҳақида ҳам, уларга ваъда қилинган жой ҳақида ҳам шубҳалана кўрманг! У бирон шубҳа аралашмаган соф ҳақиқатдир. Лекин шунча очиқ ҳужжатлар ва равшан далиллар бўлишига қарамасдан, кўп одамлар иймон келтирмайдилар.

18

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ ٱفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا ۚ أُو۟لَٰٓئِكَ يُعْرَضُونَ عَلَىٰ رَبِّهِمْ وَيَقُولُ ٱلْأَشْهَٰدُ هَٰٓؤُلَآءِ ٱلَّذِينَ كَذَبُوا۟ عَلَىٰ رَبِّهِمْ ۚ أَلَا لَعْنَةُ ٱللَّهِ عَلَى ٱلظَّٰلِمِينَ

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: «Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир», дерлар.

Аллоҳ шаънига "боласи бор", "шериги бор", дея ёлғон тўқиган одамдан ҳам золимроқ кимса йўқдир. Ана ўшалар Қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў қилинурлар ва қилган амалларидан ҳисоб олинур. Ўшанда фаришта ва пайғамбарлардан иборат бўлган гувоҳлар: "Мана шулар "боласи бор", "шериги бор", дея Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар", дерлар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган золимларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувгай.

19

ٱلَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًۭا وَهُم بِٱلْءَاخِرَةِ هُمْ كَٰفِرُونَ

Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар ва унинг эгри бўлишини хоҳларлар ҳамда улар охиратга куфр келтирувчи кимсалардир.

Улар одамларни Аллоҳнинг тўғри йўлидан тўсадилар ва уларни адаштириш учун тўғри йўлни қийшайтириб қўймоқчи бўладилар. Улар қайта тирилишни ҳам инкор қиладилар.

20

أُو۟لَٰٓئِكَ لَمْ يَكُونُوا۟ مُعْجِزِينَ فِى ٱلْأَرْضِ وَمَا كَانَ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنْ أَوْلِيَآءَ ۘ يُضَٰعَفُ لَهُمُ ٱلْعَذَابُ ۚ مَا كَانُوا۟ يَسْتَطِيعُونَ ٱلسَّمْعَ وَمَا كَانُوا۟ يُبْصِرُونَ

Ана ўшалар ер юзида қочиб қутилувчи бўла олмадилар, уларга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам бўлмади, азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишга қодир бўла олмадилар ва кўра олмадилар ҳам.

Мана шу сифатларга эга бўлган кимсалар ер юзида Аллоҳнинг азобидан қочиб-қутула олмадилар. Уларга Аллоҳдан ўзга мададкорлар ҳам, иттифоқдошлар ҳам топилмадики, уларни азобдан қутқариб қолса. Ўзлари ҳам Аллоҳнинг йўлига юрмай, ўзгаларни ҳам ундан тўсганлари учун Қиёмат куни азоб уларга бир неча баробар қилиб берилур. Ҳақдан юз ўгирганлари боис бу дунёда ҳаққа, ҳидоятга қулоқ солмадилар, Аллоҳнинг коинотдаги оят-аломатларини кўра билмадилар.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.