Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 51–60 of 109

51

أَثُمَّ إِذَا مَا وَقَعَ ءَامَنتُم بِهِۦٓ ۚ ءَآلْـَٰٔنَ وَقَدْ كُنتُم بِهِۦ تَسْتَعْجِلُونَ

У воқеъ бўлганидан сўнг унга ишондингизми? Энди-я?! Уни тезроқ келсин, деб шошилаётган эдингиз-ку?! (Азобнинг тушиши муқаррар. Қачон бўлса ҳам, барибир тушади. Ана ўша вақтда мушрик ва кофирларга юқоридаги сўзлар айтилади.)

Сизларга ваъда қилинган азоб келганидан кейин иймон келтирасизларми? Одам олдин иймон келтирмаган бўлса, энди унинг иймони асқотмайди. Олдин ҳақни ёлғонга чиқариш билан ўзинглар азобни шошилтириб, энди ғишт қолипдан кўчганидан кейин иймон келтиряпсизларми?

52

ثُمَّ قِيلَ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ ذُوقُوا۟ عَذَابَ ٱلْخُلْدِ هَلْ تُجْزَوْنَ إِلَّا بِمَا كُنتُمْ تَكْسِبُونَ

Зулм қилганларга: «Мангу азобни тортинглар. Фақат касб қилганингизга яраша жазо олурсизлар, холос», дейилур. (Улар бу дунёда қилган зулмлари–Аллоҳга иймон келтирмаганлари учун қилмишларига яраша жазо оладилар, дўзахда мангу қоладилар.)

Азобга гирифтор бўлганларидан кейин ундан халос бўлишни сўраб илтижо қиладилар. Шунда уларга: "Охиратдаги доимий азобни татийверинглар. Сизларга ўзингиз қилган куфру исёнингизга ярашагина жазо бериляпти, холос", дейилур.

53

۞ وَيَسْتَنۢبِـُٔونَكَ أَحَقٌّ هُوَ ۖ قُلْ إِى وَرَبِّىٓ إِنَّهُۥ لَحَقٌّۭ ۖ وَمَآ أَنتُم بِمُعْجِزِينَ

Улар сендан: «У ҳақми?» деб сўрарлар. Сен: «Ҳа, Парвардигорим ҳаққи, албатта, у ҳақдир ва сизлар қочиб қутулувчи эмассизлар», деб айт.

Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан: "Бизга ваъда қилинган бу азоб ҳақиқатан юз берадими?", деб сўрайдилар. Айтинг: "Ҳа, Аллоҳга қасамки, у ҳақиқатда юз беради ва сизлар ундан қочиб-қутула олмассизлар".

54

وَلَوْ أَنَّ لِكُلِّ نَفْسٍۢ ظَلَمَتْ مَا فِى ٱلْأَرْضِ لَٱفْتَدَتْ بِهِۦ ۗ وَأَسَرُّوا۟ ٱلنَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُا۟ ٱلْعَذَابَ ۖ وَقُضِىَ بَيْنَهُم بِٱلْقِسْطِ ۚ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ

Агар ҳар бир зулм қилган жонга ер юзидаги ҳамма нарса берилсаю уни фидо қилса ҳам. Азобни кўрганларида ичларида надомат чексалар ҳам. Улар ўртасида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.

Агар Аллоҳга ширк келтирган ҳар бир мушрикка заминдаги ҳамма бойликлар берилса, ўзини Аллоҳнинг азобидан қутқариб қолиш учун ҳаммасини фидо қилиб юборган бўларди. Қиёмат куни мушриклар азобни кўриб, ич-ичларида афсус-надомат чекадилар. Аллоҳ уларнинг ўртасида адолат билан ҳукм қилади. Уларга зулм қилинмайди. Амалларига яраша жазо оладилар.

55

أَلَآ إِنَّ لِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۗ أَلَآ إِنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّۭ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ

Огоҳ бўлинг! Осмонлару ердаги нарсалар, албатта, Аллоҳникидир. Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ваъдаси, албатта, ҳақдир. Лекин кўплари билмаслар.

Огоҳ бўлингизким, осмонлару ердаги ҳамма нарса ёлғиз Аллоҳнинг мулкидир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг кофирларни азоблаш ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар, шак-шубҳалар гирдобида юраверадилар.

56

هُوَ يُحْىِۦ وَيُمِيتُ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ

У тирилтирадир ва ўлдирадир ва Унгагина қайтарилурсизлар.

Ўликларни тирилтирадиган ҳам, тирикларни ўлдирадиган ҳам У Зотдир. Қиёмат куни қайтиб бориш ҳам У Зотгадир. Ўшанда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.

57

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدْ جَآءَتْكُم مَّوْعِظَةٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ وَشِفَآءٌۭ لِّمَا فِى ٱلصُّدُورِ وَهُدًۭى وَرَحْمَةٌۭ لِّلْمُؤْمِنِينَ

Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. (Эй одамлар! Қуръонни ёлғон деманг! Қуръонни фалончи тўқиган, деманг! Унинг тўғрисида шубҳа қилманг. У қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди. Ким Қуръонга иймон келтириб, мусулмон бўлса, у ўша одамни ҳидоятга бошлайди, Аллоҳнинг раҳматига эриштиради.)

Эй одамлар, сизларга Қуръон келди. Унда эслатиш ҳам, қизиқтириш ҳам, огоҳлантириш ҳам бор. У қалблардаги шак-шубҳа каби дардларга даво, тўғри йўлга бошлайдиган муршиддир. Унда мўминлар учун раҳмат борки, ундан баҳраманд бўлурлар.

58

قُلْ بِفَضْلِ ٱللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِۦ فَبِذَٰلِكَ فَلْيَفْرَحُوا۟ هُوَ خَيْرٌۭ مِّمَّا يَجْمَعُونَ

Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт. (Бир умматга икки дунё бахтига эриштирувчи илоҳий китоб берилиши ўша миллатга Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидир. Бу миллат ушбу оятга амал қилиб, қанча хурсанд бўлса, арзийди. Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати бўлмиш Қуръони Каримга иймон келтириб, уни ўзига дастур қилиб олган зотлар ўша энг улуғ фазл ва раҳматга эришган кишилар сифатида қанчалик хурсанд бўлсалар, шунчалик оз. Қуръонга эришиш дунёдаги бошқа ҳамма нарсаларни жамлаб, ўшаларга эга бўлишдан кўра яхшироқдир.)

Эй Пайғамбар, одамларга айтинг: "Қуръоннинг келиши сизлар учун Аллоҳнинг фазлу марҳаматидир. Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан Қуръон сизларга нозил қилинди. Шундай экан, мана шу ишга хурсанд бўлинглар. Муҳаммад алайҳиссалом Парвардигори тарафидан олиб келган рисолат сиз тўплаётган фоний, ўткинчи мол-дунёдан яхшироқ".

59

قُلْ أَرَءَيْتُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ لَكُم مِّن رِّزْقٍۢ فَجَعَلْتُم مِّنْهُ حَرَامًۭا وَحَلَٰلًۭا قُلْ ءَآللَّهُ أَذِنَ لَكُمْ ۖ أَمْ عَلَى ٱللَّهِ تَفْتَرُونَ

Сен: «Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг-чи! Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!» деб айт. Сен: «Аллоҳ сизга изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?» деб айт.

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: «Айтинглар-чи, Аллоҳ сизларга бир ризқ нозил қилса, уни ўз ҳавойи нафсларингиз билан ҳаром ва ҳалолга ажратдингиз». Айтинг: "Уни ҳалол ё ҳаром қилишга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳга туҳмат қиляпсизларми?!"

60

وَمَا ظَنُّ ٱلَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلْكَذِبَ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَشْكُرُونَ

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиётганларнинг қиёмат куни ҳақида нима гумонлари бор? Албатта, Аллоҳ одамлар учун фазл эгасидир. Лекин кўплари шукр қилмаслар.

Аллоҳга ёлғон тўқиётганлар Қиёмат куни ҳақида қандай гумонда эканлар? Аллоҳ кечириб юборади, деб ўйлармикинлар? Ҳайҳот! Аллоҳ одамларга фазлу марҳаматли Зотдирки, уларга етарлича фурсат беради, азобини шошилтирмайди. Лекин уларнинг кўплари бу неъматнинг қадрига етмайдилар, шукр қилмайдилар.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.