Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 41–50 of 109

41

وَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل لِّى عَمَلِى وَلَكُمْ عَمَلُكُمْ ۖ أَنتُم بَرِيٓـُٔونَ مِمَّآ أَعْمَلُ وَأَنَا۠ بَرِىٓءٌۭ مِّمَّا تَعْمَلُونَ

Агар улар сени ёлғончи қилсалар, сен: «Менга ўз ишим, сизларга ўз ишингиз, сизлар мен қиладиган ишдан поксизлар, мен сизлар қиладиган ишдан покман», деб айт. (Улар шунчалик далилларни кўриб-билиб, ҳақиқатни англаб етганларидан кейин ҳам иймон келтирмасалар, сени ёлғончига чиқарсалар, унда улар билан орани очиқ қилишингдан бошқа чора қолмайди. Уларга йўллар бошқа-бошқа эканини билдириб: Шу билан бирга, орада ҳеч бир алоқа қолмаганини ҳам таъкидлаш лозим.)

Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқарсалар, айтинг: "Менга ўзимнинг амалим, савоби ҳам, масъулияти ўзимники, сизларга ўзингизнинг амалингиз, оқибати ҳам жазоси ҳам ўзингизники. Сизлар мен қилаётган ишларнинг оқибатидан поксизлар ва мен сизлар қилаётган ишларнинг оқибатидан покман".

42

وَمِنْهُم مَّن يَسْتَمِعُونَ إِلَيْكَ ۚ أَفَأَنتَ تُسْمِعُ ٱلصُّمَّ وَلَوْ كَانُوا۟ لَا يَعْقِلُونَ

Ва улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Агар ақл ишлатмасалар, карқулоқларга сен эшиттира олурмисан?!

Эй Пайғамбар, мушриклар орасида сиз Қуръон ўқиган вақтингизда унга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Лекин уни қабул қилмайдилар, унга бўйсунмайдилар. Гаранг кимсага сиз эшиттира олармидингиз?! Шунингдек, анави ҳақни эшитишдан гаранг бўлиб олган, ақлларини ишлатмайдиган кимсаларни сиз ҳидоятга бошлай олмайсиз.

43

وَمِنْهُم مَّن يَنظُرُ إِلَيْكَ ۚ أَفَأَنتَ تَهْدِى ٱلْعُمْىَ وَلَوْ كَانُوا۟ لَا يُبْصِرُونَ

Улардан сенга назар соладиганлари ҳам бор. Агар ўзлари (қалб кўзлари ила) кўрмасалар, кўрларни сен ҳидоят қила олурмисан?!

Эй Пайғамбар, мушриклар орасида сизга қалб кўзи билан эмас, оддий кўзи билан қарайдиганлари ҳам бор. Кўзи кўрларга кўрсата олармидингиз? Бу иш сизнинг қўлингиздан келмайди. Шунингдек кўзи кўрларни ҳидоятга бошлай олмайсиз.

44

إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَظْلِمُ ٱلنَّاسَ شَيْـًۭٔا وَلَٰكِنَّ ٱلنَّاسَ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ

Албатта, Аллоҳ одамларга ҳеч зулм қилмас, лекин одамлар ўзларига зулм қилурлар. (Уларнинг энг катта зулмлари Ислом динига юрмасликларидир.)

Аллоҳ бандаларига зулм қилишдан Пок Зотдир. У бандаларига заррача зулм қилмайди. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилиб, мутаассиблик, ноҳақлик, мутакаббирлик ва саркашлик ила ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига улоқтирадилар.

45

وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ كَأَن لَّمْ يَلْبَثُوٓا۟ إِلَّا سَاعَةًۭ مِّنَ ٱلنَّهَارِ يَتَعَارَفُونَ بَيْنَهُمْ ۚ قَدْ خَسِرَ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِلِقَآءِ ٱللَّهِ وَمَا كَانُوا۟ مُهْتَدِينَ

Уларни тўплайдиган кунда худди наҳордан бир соатгина турганга ўхшаб бир-бирлари билан танишурлар. Батаҳқиқ, Аллоҳнинг мулоқотини ёлғонга чиқарганлар ва ҳидоят топганлардан бўлмаганлар зиён қилурлар.

Аллоҳ инсонларни Қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун тўплаганида улар бу дунё ҳаётида ҳам, қабрдаги ҳаётида ҳам кундузидан бир бир соатгина туриб, бир-бирлари билан танишгандек бўладилар. Қиёматнинг даҳшатидан шундан ортиқ нарсани эслай олмайдилар. Қиёмат куни Парвардигорлари билан учрашишни ёлғонга чиқарганлар ютқаздилар. Улар бу дунёда қайта тирилишга ишонмадилар. Ишонганларида ютқазиш балосидан қутулиб қолган бўлардилар.

46

وَإِمَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ ٱلَّذِى نَعِدُهُمْ أَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِلَيْنَا مَرْجِعُهُمْ ثُمَّ ٱللَّهُ شَهِيدٌ عَلَىٰ مَا يَفْعَلُونَ

Ёки сенга уларга ваъда қилганимизнинг баъзисини кўрсатамиз, ёки сени вафот эттирамиз. Бас, уларнинг қайтишлари Бизгадир. Сўнгра нима қилаётганларига Аллоҳ шоҳиддир.

Эй Пайғамбар, Биз уларга азобни ваъда қилгандик. Энди ё тириклик пайтингизда ўша азобдан бир қисмини сизга кўрсатамиз ёки уни кўрсатмасимиздан олдин сизни вафот этдирамиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам Қиёмат куни уларнинг қайтиб борар жойи Бизгадир. Аллоҳ уларнинг ҳамма ишларидан огоҳдир. Ҳеч бир нарса Аллоҳдан яширин бўлолмайди. Яқинда уларни амалларига яраша жазолайди.

47

وَلِكُلِّ أُمَّةٍۢ رَّسُولٌۭ ۖ فَإِذَا جَآءَ رَسُولُهُمْ قُضِىَ بَيْنَهُم بِٱلْقِسْطِ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ

Ҳар умматнинг ўз Пайғамбари бордир. Қачонки уларга Пайғамбарлари келса, ораларида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.

Ўтган умматларнинг ҳар бирига бир пайғамбар юборилган. Пайғамбар келиб, рисолатни еткизгач, уни ёлғончига чиқарганларидан кейин уларнинг орасида адолат билан ҳукм қилинди. Аллоҳ Ўз фазли билан Пайғамбарига нажот берди ва Ўз адли билан золимларни ҳалок қилди. Улар заррача зулм қилинмасдан, амалларига яраша жазо олдилар.

48

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلْوَعْدُ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ

Улар: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, бу ваъда қачон бўладир?» дерлар.

Анави кофирлар саркашлик ва тескарилик қилиб: "Гапинглар рост бўлса, айтинглар-чи, бизга ваъда қилган азобингиз қачон келади?", дейдилар.

49

قُل لَّآ أَمْلِكُ لِنَفْسِى ضَرًّۭا وَلَا نَفْعًا إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُ ۗ لِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ ۚ إِذَا جَآءَ أَجَلُهُمْ فَلَا يَسْتَـْٔخِرُونَ سَاعَةًۭ ۖ وَلَا يَسْتَقْدِمُونَ

Сен: «Мен ўзим ҳам на зарарга ва на фойдага молик эмасман. Магар Аллоҳ нимани хоҳласа (шу бўладир). Ҳар умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бир соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар», деб айт. (Гапнинг хулосаси шу. Бировга зарар ёки фойда етказиш фақат Аллоҳнинг иши. Агар Расулуллоҳ (с. а. в.) ўзларига на зарар, на фойда етказа олмасалар, демак, ўзгаларга ҳам етказа олмасликлари турган гап. Лекин улар ҳадеб у зотдан ваъда қилинган азоб қачон келишини сўрайверадилар. Ажал келган соатнинг айни ўзида ҳалок бўладилар. Бунга ўтган умматлар, хусусан, Қуръони Каримда зикри келган умматлар ёрқин мисолдир. Баъзи уламоларимиз, умматларнинг ҳалокати фақат жисмоний бўлиши шарт эмас, маънавий ҳалокат ҳам шунга киради, дейдилар.)

Айтинг: "Мен ўзимга бирон фойда келтира олмайман, ўзимдан бирон зарарни даф ҳам қила олмайман. Шундай бўлгач, қандай қилиб, бошқаларга фойда ё зарар келтира олай? Фақат ва фақат Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. У Зотнинг ғайб оламини мен қаёқдан ҳам билардим. Аллоҳ ҳалокат ваъда қилган ҳар бир умматнинг белгиланган муддати бор. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмайди. Муддати келганда, бир соатга бўлсин, уни ортга ҳам, олдга ҳам сура олмайдилар".

50

قُلْ أَرَءَيْتُمْ إِنْ أَتَىٰكُمْ عَذَابُهُۥ بَيَٰتًا أَوْ نَهَارًۭا مَّاذَا يَسْتَعْجِلُ مِنْهُ ٱلْمُجْرِمُونَ

Сен: «Хабар беринг-чи, агар Унинг азоби сизларга кечаси ёки кундузи келса, жиноятчилар унинг нимасига шошилмоқдалар?» деб айт.

Эй Пайғамбар, анави азобни шошилтирмоқчи бўлаётганларга айтинг: "Айтинглар-чи, Аллоҳнинг азоби кечасими, кундузими, қайси вақтда келса ҳам уни шошилтиришдан сизларга нима фойди?"

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.