Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 91–100 of 109

91

ءَآلْـَٰٔنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ وَكُنتَ مِنَ ٱلْمُفْسِدِينَ

Эндими! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?!

Эндими? Ҳаётдан умидинг узилганидан кейин иймон келтиряпсанми? Эй Фиръавн, шу азоб бошингга тушмасидан олдин куфр келтирдинг, Аллоҳнинг йўлига тўғаноқ бўлдинг, ўзинг ҳам адашиб, бошқаларни ҳам адаштириб, бузғунчилар сафидан жой олдинг.

92

فَٱلْيَوْمَ نُنَجِّيكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنْ خَلْفَكَ ءَايَةًۭ ۚ وَإِنَّ كَثِيرًۭا مِّنَ ٱلنَّاسِ عَنْ ءَايَٰتِنَا لَغَٰفِلُونَ

Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар. (Соғлик-саломатлик, куч-қувват, молу мулк, ҳукм, мансаб ва бошқа имкониятлар борида қиларини қилиб юрган ҳар қандай одам ҳам ўлимига кўзи етиб қолганида Худони эслайди. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Бу ҳақиқат ўша тоифадаги кишиларга уларнинг энг кўзга кўринган вакили Фиръавн мисолида тушунтирилмоқда. Жойингни эмас. Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий-ожиз бандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқ бўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди. «Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин». Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилган бўлсанг ҳам, аскарларинг шунча кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутула олмаганингни кўриб ибрат олсинлар. «Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар».)

Эй Фиръавн, бугун сени денгиздан бир баланд ерга чиқариб қўюрмиз. Токи, кейингилар сендан ибрат олсинлар. Кўп одамлар қудратимизга далолат қилувчи ҳужжатларимиз ва далилларимиздан ғофилдирлар. Улар ҳақида фикр юритмайдилар.

93

وَلَقَدْ بَوَّأْنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ مُبَوَّأَ صِدْقٍۢ وَرَزَقْنَٰهُم مِّنَ ٱلطَّيِّبَٰتِ فَمَا ٱخْتَلَفُوا۟ حَتَّىٰ جَآءَهُمُ ٱلْعِلْمُ ۚ إِنَّ رَبَّكَ يَقْضِى بَيْنَهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُوا۟ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ

Батаҳқиқ, Биз Бани Исроилни ҳақиқий омонлик масканига жойлаштирдик ва уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик. Бас, улар то ўзларига илм келмагунча ихтилоф қилмадилар. Албатта, Роббинг қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари ҳақида Ўзи ҳукм чиқарадир.

Биз Бани Исроилни муборак Шом диёридаги бир ёқимли, сўлим масканга жойладик. Уларга ҳалол ризқ ато этдик. Улар то Қуръон келгунига қадар дин борасида ихтилоф қилмадилар. Қуръон улар ўқийдиган Тавротда битилган Муҳаммад алайҳиссалом ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб келди. Уни инкор қилиб, ватанларидан жудо бўлдилар. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Қиёмат куни уларнинг ўзаро қилган ихтилофларига ҳакамлик қилур. Ўшанда ким ҳақ, ким ноҳақлиги аниқланиб, ҳаммаси қилмишига яраша жазо ёки мукофотини олур.

94

فَإِن كُنتَ فِى شَكٍّۢ مِّمَّآ أَنزَلْنَآ إِلَيْكَ فَسْـَٔلِ ٱلَّذِينَ يَقْرَءُونَ ٱلْكِتَٰبَ مِن قَبْلِكَ ۚ لَقَدْ جَآءَكَ ٱلْحَقُّ مِن رَّبِّكَ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمُمْتَرِينَ

Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳеч шубҳа қилгувчилардан бўлма.

Эй Пайғамбар, сизга нозил қилганимиз Қуръон моҳияти борасида шубҳага бориб, ҳайратланаётган бўлсангиз, Тавротни ўқийдиган яҳудийлардан ва Инжилни ўқийдиган насронийлардан сўранг. Ўшалар сизга нозил қилинган китоб ҳақ эканини айтиб берадилар. Чунки унинг васфи Таврот ва Инжилда келган. Сизга Парвардигорингиз тарафидан заррача шубҳа аралашмаган ҳақ келди. Бас, ҳаргиз шубҳаланувчилардан бўла кўрманг.

95

وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ فَتَكُونَ مِنَ ٱلْخَٰسِرِينَ

Зинҳор Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарувчилардан бўлма, у ҳолда зиёнкорлардан бўлиб қоласан.

Ҳаргиз Аллоҳнинг ҳужжат ва далилларини ёлғон дейдиганлардан бўла кўрманг. Акс ҳолда куфр ила ўзини ўзи ҳалок қилган зиёнкорлардан бўлиб қолурсиз. Бу огоҳлантириш ҳақни тан олмаслик ва шубҳанинг нақадар хатарли эканини баён қилиб келяпти. Йўқса, Пайғамбар алайҳиссаломдан бундай иш содир бўлмайди-ку. У зот бундай ишлардан маъсум-ку.

96

إِنَّ ٱلَّذِينَ حَقَّتْ عَلَيْهِمْ كَلِمَتُ رَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ

Албатта, Роббингнинг калималари зиммасига вожиб бўлганлар иймонга келмаслар.

Куфр ҳолида ўлишига Аллоҳнинг ҳукми ўқилиб бўлган кимсалар ҳеч қачон иймон келтирмайдилар.

97

وَلَوْ جَآءَتْهُمْ كُلُّ ءَايَةٍ حَتَّىٰ يَرَوُا۟ ٱلْعَذَابَ ٱلْأَلِيمَ

Агар уларга ҳамма оят-мўъжизалар келса ҳам, то аламли азобни кўрмагунларича.

Ҳамма шаръий ва кавний оят-аломатлар келса-да, то аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмайдилар. Аламли азобни кўрганларидан кейин эса келтирган иймонлари фойда бермас.

98

فَلَوْلَا كَانَتْ قَرْيَةٌ ءَامَنَتْ فَنَفَعَهَآ إِيمَٰنُهَآ إِلَّا قَوْمَ يُونُسَ لَمَّآ ءَامَنُوا۟ كَشَفْنَا عَنْهُمْ عَذَابَ ٱلْخِزْىِ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَمَتَّعْنَٰهُمْ إِلَىٰ حِينٍۢ

Қани энди бирон қишлоқ иймон келтирганда унга иймони манфаат берса эди. Фақат Юнус қавми иймон келтирганларида улардан ҳаёти дунёдаги хорлик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача фойдалантирдик. (Оятнинг маъносидан кўриниб турибдики, Юнуснинг (а. с.) қавмига ҳаёти дунёнинг хорлик азоби таҳдид солиб қолганда барчалари бирдан иймонга келганлар. Ана шунда Аллоҳ таоло уларнинг бошидан бу азобни кўтарган ва иймонлари шарофати билан маълум муддатгача фаравон турмуш ила манфаатлантирган. Демак, қоида шу: қайси қишлоқ кофир бўлса, хорлик азобига дучор бўлаверади, қайси қишлоқ иймон келтирса, ундан хорлик азоби кушойиш қилиниб, иймони туфайли манфаатлар топаверади.)

Бирон қишлоқнинг азоб келишидан олдин Биз юборган пайғамбарларга етарлича иймон келтирганлари ва шу иймони асқотгани, фойда бергани ҳолати рўй бермади. Фақат Юнус қавми бундан мустасно. Улар сидқидилдан иймон келтирган эдилар, Биз уларни дунё ҳаётидаги хорлик ва зорлик азобидан халос этдик ва то ажаллари етгунига қадар фойдаланиб юришларига имкон бердик.

99

وَلَوْ شَآءَ رَبُّكَ لَءَامَنَ مَن فِى ٱلْأَرْضِ كُلُّهُمْ جَمِيعًا ۚ أَفَأَنتَ تُكْرِهُ ٱلنَّاسَ حَتَّىٰ يَكُونُوا۟ مُؤْمِنِينَ

Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг ҳаммаси иймонга келар эдилар. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми?

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз хоҳлаганида ер юзидаги ҳамма-ҳамма иймон келтирган бўларди. Лекин У Зот буни истамади. Бунда ҳам бир ҳикмат бор. У Зот Ўз адли ила истаган бандасини адаштириб қўйди, истаган бандасига Ўз фазли ила ҳидоят берди. Сиз одамларни мўмин бўлишга мажбурлай олмайсиз. Зеро, тавфиқ Аллоҳнинг Қўлидадир.

100

وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَن تُؤْمِنَ إِلَّا بِإِذْنِ ٱللَّهِ ۚ وَيَجْعَلُ ٱلرِّجْسَ عَلَى ٱلَّذِينَ لَا يَعْقِلُونَ

Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас. У ақл юргизмайдиганларга ўта ифлосликни раво кўрур. (Яъни, ҳар бир инсон иймонга эришиш учун Аллоҳ изн этган йўлдан юриши керак. У кўрсатган амалларни қилиши керак. Мисол учун, Аллоҳ берган ақлни ишлатиб, атрофдаги оят-далилларни тушуниб етиб, иймонга юзланиши керак. Ақлни ишлатмаса, ўзига ибрат олмаса, иши расво бўлади. Нотўғри йўлга юриб, залолатга кетади.)

Ҳеч ким то Аллоҳ тарафидан изн бўлмагунга қадар ўзича мўмин бўла олмайди. У Зотнинг хоҳиш-иродасисиз иймон рўй бермайди. Шундай экан, улар учун ғам-ташвиш чекманг. Аллоҳ Ўзи юборган ҳужжатлар, буйруқлар ва тақиқларни англамайдиган кимсаларни азоб ва шармандаликка дучор қилади.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.