Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 81–90 of 109

81

فَلَمَّآ أَلْقَوْا۟ قَالَ مُوسَىٰ مَا جِئْتُم بِهِ ٱلسِّحْرُ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ سَيُبْطِلُهُۥٓ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُصْلِحُ عَمَلَ ٱلْمُفْسِدِينَ

Улар ташлаганларида, Мусо: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас.

Сеҳргарлар қўлларидагини ташлагач, Мусо уларга шундай деди: "Бу кўрсатаётган ишингиз сеҳрдир. Аллоҳ бу қилган ишингизни пучга чиқаради. Ундан асар ҳам қолмайди. Сизлар бу сеҳрингиз билан ер юзида бузғунчилик қиляпсизлар. Аллоҳ эса бузғунчининг ишини ўнгламайди".

82

وَيُحِقُّ ٱللَّهُ ٱلْحَقَّ بِكَلِمَٰتِهِۦ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْمُجْرِمُونَ

Ва Аллоҳ Ўз калимаси ила, гарчи жиноятчилар ёқтирмаса ҳам, ҳақни рўёбга чиқарур», деди. (Kиссанинг тафсилоти бошқа сураларда келган. Бу сурада эса, сиёқига мос равишда баъзи ҳолатлар баён қилинмоқда. Чунки Аллоҳ томонидан берилган мўъжизага соҳиб бўлган Пайғамбар сеҳрни осонликча билиши ажабланарлик эмас. У киши қалби Аллоҳга иймон ила тўла, ўз ишининг ҳақлигига, бошқаларнинг иши ботиллигига ишончи комил зотдирлар. Дарҳақиқат, шундай бўлди ҳам. Аллоҳнинг «Бўл!» деган калимаси ила ҳар нарса бўлиши турган гап. Сеҳргарларнинг сеҳри ботил бўлди. Аллоҳ ҳақни рўёбга чиқарди.)

Гарчи Фиръавн жамоасидаги жиноятчи кофирлар ёқтирмасалар-да, Аллоҳ ҳақни барқарор этиб, Ўзининг қадарга оид сўзлари билан ҳам, шариатга оид сўзларидаги ҳужжату далиллар билан ҳам қўллаб-қувватлайди, юзага чиқаради.

83

فَمَآ ءَامَنَ لِمُوسَىٰٓ إِلَّا ذُرِّيَّةٌۭ مِّن قَوْمِهِۦ عَلَىٰ خَوْفٍۢ مِّن فِرْعَوْنَ وَمَلَإِي۟هِمْ أَن يَفْتِنَهُمْ ۚ وَإِنَّ فِرْعَوْنَ لَعَالٍۢ فِى ٱلْأَرْضِ وَإِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلْمُسْرِفِينَ

Мусога ўз қавмидан баъзи зурриётларгина Фиръавн ва амалдор-зодагонларининг фитна қилмоқларидан қўрққан ҳолларида иймон келтирдилар, холос. Албатта, Фиръавн ер юзида баланд кетган эди. Албатта, у исрофчилардан эди.

Сир очилиб қолса, Фиръавн ва унинг аъёни диндан қайтариш учун азоб-уқубатга гирифтор қилишидан қўрқиб, Мусо олиб келган ёрқин оят-аломатлар ва очиқ ҳужжатларга Бани Исроилдан айрим ёшларгина иймон келтирди. Фиръавн Миср ва унинг аҳолисига ўта мутакаббир ҳукмдор эди. У куфр бобида, Бани Исроилни ўлдириш ва азоблаш бобида ҳаддидан ошди.

84

وَقَالَ مُوسَىٰ يَٰقَوْمِ إِن كُنتُمْ ءَامَنتُم بِٱللَّهِ فَعَلَيْهِ تَوَكَّلُوٓا۟ إِن كُنتُم مُّسْلِمِينَ

Мусо: «Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, агар мусулмон бўлсангиз, фақат Унгагина таваккал қилинг», деди.

Мусо алайҳиссалом қавмига деди: "Эй қавмим, Аллоҳга чин дилдан иймон келтирган бўлсангиз, мусулмон бўлсангиз, Унгагина таваккул қилингиз. Ёлғиз Аллоҳга таваккул қилиш сизлардан ёмонликни даф қилиб, яхшиликни жалб этади".

85

فَقَالُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا فِتْنَةًۭ لِّلْقَوْمِ ٱلظَّٰلِمِينَ

Улар: «Аллоҳгагина таваккал қилдик. Роббимиз, бизни золим қавмларга фитна қилиб қўйма.

Улар Мусо алайҳиссаломга шундай жавоб бердилар: "Ёлғиз Аллоҳгагина таваккул қилдик. Парвардигоро, золимларни устимизга ҳукмдор қилиб қўйма. Токи, улар азоблаш, ўлдириш, йўлдан уриш каби воситалар билан бизни динимиздан қайтармасинлар".

86

وَنَجِّنَا بِرَحْمَتِكَ مِنَ ٱلْقَوْمِ ٱلْكَٰفِرِينَ

Ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин», дедилар. (Арабчада «фитна» сўзи синов маъносини англатади. Жумладан, темирни ўтга солиб синаб кўришни ҳам фитна дейишади. Шунингдек, фитна сўзи «алдов» ва «адашув» маъносини ҳам англатади. Ушбу оятда эса, мўминлар Аллоҳдан золим қавмларни улар устидан ғолиб қилиб қўймасликни сўрашмоқда. Чунки бу иш фитнага сабаб бўлиши мумкин. Мўминлар, уларнинг ишлари тўғри экан-да, бўлмаса нима учун бизга ғолиб келишади, деган хаёлга боришлари мумкин. Бу эса, катта фитнадир. Аслида, Аллоҳ кофирларни билдирмай олиш учун аввал уларга зоҳиран ғалаба бериб ҳам туриши мумкин. Аммо бу мўминлар гуруҳи шуни ҳам хоҳламаяптилар.)

Парвардигоро, Ўз раҳматинг ила бизни кофир Фиръавн қавмидан халос эт. Улар бизни қул қилдилар, азобладилар, ўлдирдилар.

87

وَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰ وَأَخِيهِ أَن تَبَوَّءَا لِقَوْمِكُمَا بِمِصْرَ بُيُوتًۭا وَٱجْعَلُوا۟ بُيُوتَكُمْ قِبْلَةًۭ وَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ ۗ وَبَشِّرِ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Биз Мусога ва унинг биродарига: «Икковингиз қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг, уйларингизни қибла қилиб, намозни тўкис адо этинглар ва мўминларга хушхабар бер», деб ваҳий юбордик.

Мусо ва унинг биродари Ҳорун алайҳимассаломга шундай ваҳий юбордик: "Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш учун қавмингизга шаҳардан уйлар тайёрлангиз. Уйларингизни қибла - Байтул-Мақдис тарафига қаратингиз. Намозни тўкис адо этингиз. Эй Мусо, мўминларга Аллоҳнинг мадади, қўллови келиши, душманлар ҳалокатга учраб, ер юзи уларга қолиши ҳақидаги хушхабарни етказ".

88

وَقَالَ مُوسَىٰ رَبَّنَآ إِنَّكَ ءَاتَيْتَ فِرْعَوْنَ وَمَلَأَهُۥ زِينَةًۭ وَأَمْوَٰلًۭا فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا رَبَّنَا لِيُضِلُّوا۟ عَن سَبِيلِكَ ۖ رَبَّنَا ٱطْمِسْ عَلَىٰٓ أَمْوَٰلِهِمْ وَٱشْدُدْ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَلَا يُؤْمِنُوا۟ حَتَّىٰ يَرَوُا۟ ٱلْعَذَابَ ٱلْأَلِيمَ

Мусо: «Эй Роббимиз, Сен Фиръавнга ва унинг амалдорларига зебу зийнат ва молу дунё бердинг. Роббимиз, бу Сенинг йўлингдан адаштиришлари учундир. Роббимиз, уларнинг молларини йўқ қилгин ва қалбларини қаттиқ қилгин, то аламли азобни кўрмагунларича иймонга келмасинлар», деди.

Мусо алайҳиссалом деди: "Парвардигоро, Сен Фиръавн ва унинг аъёнига дунё ҳаётида зеб-зийнат ва мол-давлат бердинг. Бунинг учун улар Сенга шукр қилмадилар. Аксинча, берган неъматларингдан Сенинг йўлингдан оздириш йўлида фойдаландилар. Парвардигоро, уларнинг мол-давлатини маҳв эт, барбод айла. Қалбларини қаттиқ қил. Токи, аламли азобни кўрмагунларича, келтирган иймони фойда бермайдиган ҳолга келмагунларича иймон келтирмасинлар".

89

قَالَ قَدْ أُجِيبَت دَّعْوَتُكُمَا فَٱسْتَقِيمَا وَلَا تَتَّبِعَآنِّ سَبِيلَ ٱلَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ

У: «Батаҳқиқ, икковингизнинг дуоингиз қабул бўлди. Бас, собит туринглар ва билмайдиганларнинг йўлига эргашманглар», деди.

Аллоҳ деди: "Эй Мусо ва Ҳорун, Фиръавн ва унинг аъёнига қарши қилган дуойингиз ижобат бўлди. Бас, динингизда барқарор турингиз. Тағин ҳақ йўлни билмайдиган нодонлар йўлига эргашиб кетиб қолмангиз".

90

۞ وَجَٰوَزْنَا بِبَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ٱلْبَحْرَ فَأَتْبَعَهُمْ فِرْعَوْنُ وَجُنُودُهُۥ بَغْيًۭا وَعَدْوًا ۖ حَتَّىٰٓ إِذَآ أَدْرَكَهُ ٱلْغَرَقُ قَالَ ءَامَنتُ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱلَّذِىٓ ءَامَنَتْ بِهِۦ بَنُوٓا۟ إِسْرَٰٓءِيلَ وَأَنَا۠ مِنَ ٱلْمُسْلِمِينَ

Ва Бани Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳаддан ошган ва туғён қилган ҳолда уларни таъқиб этдилар. Токи унга ғарқ бўлиш етганида: «Бани Исроил иймон келтирган зотдан ўзга илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», деди.

Денгиз ёрилгач, Бани Исроилга ундан ўтиб олиш имконини бердик. Улар соғ-саломат ўтиб олдилар. Фиръавн ва унинг лашкарлари зулму тажвовуз ила уларнинг ортидан қувди. Денгиз унинг устига қопланиб, нажот топишдан умид узилиб, аниқ ғарқ бўлишга келиб қолганида эса: "Бани Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен Аллоҳга итоат этадиган мусулмонларданман", деди.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.