Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 61–70 of 109

61

وَمَا تَكُونُ فِى شَأْنٍۢ وَمَا تَتْلُوا۟ مِنْهُ مِن قُرْءَانٍۢ وَلَا تَعْمَلُونَ مِنْ عَمَلٍ إِلَّا كُنَّا عَلَيْكُمْ شُهُودًا إِذْ تُفِيضُونَ فِيهِ ۚ وَمَا يَعْزُبُ عَن رَّبِّكَ مِن مِّثْقَالِ ذَرَّةٍۢ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا فِى ٱلسَّمَآءِ وَلَآ أَصْغَرَ مِن ذَٰلِكَ وَلَآ أَكْبَرَ إِلَّا فِى كِتَٰبٍۢ مُّبِينٍ

Қайси ҳолда бўлсанг, Қуръондан нимани тиловат этсанг, ишлардан қай бирини қилсанг, албатта, биз ўшанга киришаётган пайтингларда сизларга гувоҳмиз. На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас, балки очиқ-ойдин китобдадир. (Аллоҳ нафақат кўради ёки билади, балки унга гувоҳ бўлади ва очиқ-ойдин китобга ёзиб ҳам қўяди. Шундай бўлгандан кейин, дунёда энг катта гуноҳни қилганларнинг–Аллоҳ таологагина хос бўлган ҳаққа тажовуз этиб, унинг шаънига ёлғон тўқиб, берган ризқининг баъзисини ҳаром, баъзисини ҳалол деганларнинг гуноҳи махфий бўлиб қолармиди? Аллоҳ гувоҳ бўлиб турибди, очиқ-ойдин китобга ёзилиб турибди, деган эътиқод билан яшаб, Аллоҳга ихлос ила эътиқод ва бандалик қилганларнинг бирор амали зое бўлармиди? Албатта, йўқ. Ҳаммаси ҳисобга олинади ва мукофоти берилади.)

Эй Пайғамбар, сиз нима билан машғул бўлманг, қанча Қуръон ўқиманг, сизлар, эй мўминлар, нима иш қилманглар, ҳаммасини кўриб турдик. Еру осмондаги заррача, ундан ҳам кичикроқ ва каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий эмас. Ҳамма-ҳаммаси Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилган.

62

أَلَآ إِنَّ أَوْلِيَآءَ ٱللَّهِ لَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ

Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг дўстлари учун Қиёмат кунида бўладиган даҳшатлардан хавф-хатар йўқ. Улар бу дунёдаги қайсидир неъматларга эришолмай қолганларига хафа ҳам бўлмайдилар.

63

ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَكَانُوا۟ يَتَّقُونَ

Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. (Демак, Аллоҳнинг дўсти бўлиш жуда ҳам осон экан. Бунинг учун аввало, У зотга иймон келтириш; иккинчидан эса, тақводор бўлиш, яъни, Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиб яшаш лозим экан. Кимнинг иймонида заррача хато бўлса ёки Аллоҳнинг кўрсатмалари асосида эмас, ўзганинг йўлида ҳаёт кечирса ёхуд ўзи ўзига йўлланма тузиб олса, у одам Аллоҳга дўст бўлиш бахтидан маҳрумдир.)

Улар Аллоҳга ва Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтирадилар ҳамда Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладилар.

64

لَهُمُ ٱلْبُشْرَىٰ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَفِى ٱلْءَاخِرَةِ ۚ لَا تَبْدِيلَ لِكَلِمَٰتِ ٱللَّهِ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ

Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир. (Аллоҳнинг дўстларига икки дунё саодатининг хушхабари бор. Улар иймонлари ва тақволари туфайли, Аллоҳнинг инояти ила, аввало, бу дунёда саодатли ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, худди шу иймонлари ва тақволари сабабли жаннатга дохил бўладилар. Мазкур хушхабар Аллоҳнинг сўзларидир. Ҳозирда баъзи мусулмон жамиятлар ўша улуғ ютуққа бу дунё ҳаётида эриша олмаётган бўлсалар, бу нарса Аллоҳнинг калималари ўзгарганига эмас, балки иймон ва тақвода камчилик борлигига ёки иймон ва тақвонинг умуман йўқлигига далилдир.)

Улар учун Парвардигорлари тарафидан бу дунёда ҳам хушхабар бўлади. Яхши туш, одамларнинг мақтови каби. Жонлари олинаётганда ҳам, ўлганларидан кейин ҳам, Қиёматда ҳам фаришталар тарафидан ҳам хушхабар бўлади. Аллоҳнинг уларга берган ваъдаси ўзгармасдир. Мана шу мукофот буюк муваффақиятдир. Зеро, унда хавф-хатардан омонлик бор, мурод-мақсадга етиш бор.

65

وَلَا يَحْزُنكَ قَوْلُهُمْ ۘ إِنَّ ٱلْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا ۚ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ

Уларнинг гапи сени хафа қилмасин. Азизликнинг барчаси Аллоҳникидир. У эшитгувчи ва билгувчи зотдир.

Эй Пайғамбар, анавиларнинг динингизга тош отишлари, айблашлари сизни хафа қилмасин. Барча зафар ва ғолиблик Аллоҳникидир. У Зотни ҳеч нарса мағлуб қила олмас. Аллоҳ уларнинг гап-сўзларини эшитиб, қилаётган ишларини кўриб-билиб тургувчи Зотдир. Яқинда уларнинг жазосини бергай.

66

أَلَآ إِنَّ لِلَّهِ مَن فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِى ٱلْأَرْضِ ۗ وَمَا يَتَّبِعُ ٱلَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ شُرَكَآءَ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ

Огоҳ бўлингким, осмонларда ким бўлса ва ер юзида ким бўлса, албатта, Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга шерикларга илтижо қилаётганлар нимага эргашадилар? Улар фақат гумонга эргашадилар, холос. Улар фақат тахмин қиладилар, холос.

Огоҳ бўлингизким, албатта осмонлару ердаги ҳамма нарсалар ёлғиз Аллоҳнинг мулкидир. Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қиладиган кимсалар нимага эргашадилар? Аслида улар гумондан бошқа нарсага эргашмайдилар. Уларнинг бутларни Аллоҳга шерик қилишлари ёлғончиликдан ўзга нарса эмас. Аллоҳ уларнинг гап-сўзларидан Олийдир, Буюкдир.

67

هُوَ ٱلَّذِى جَعَلَ لَكُمُ ٱلَّيْلَ لِتَسْكُنُوا۟ فِيهِ وَٱلنَّهَارَ مُبْصِرًا ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَسْمَعُونَ

У сизларга сокинлик топишингиз учун кечани ва кўрсатувчи этиб кундузни қилган зот. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят-аломатлар бордир.

Эй одамлар, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи сизларга меҳнат-машаққатлардан ором олишингиз учун кечани ва тирикчилик учун ҳаракат қилишга қулай қилиб, ёруғ кундузни яратиб қўйган Зотдир. Албатта, бу ишларда қулоқ соладиган, ибрат ва инсоф кўзи билан қайрайдиган, англайдиган қавм учуч оят-аломатлар бордир.

68

قَالُوا۟ ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ وَلَدًۭا ۗ سُبْحَٰنَهُۥ ۖ هُوَ ٱلْغَنِىُّ ۖ لَهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۚ إِنْ عِندَكُم مِّن سُلْطَٰنٍۭ بِهَٰذَآ ۚ أَتَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

Улар: «Аллоҳ фарзанд тутди», дедилар. У (бундан) покдир. У беҳожатдир. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уникидир. Бу ҳақда сизнинг ҳеч қандай далилингиз йўқ-ку! Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни айтаверасизми? (Одатда инсон қай ҳолларда фарзанд тутади? Фарзандсизлигим билинмасин; менга ёрдам бўлсин; кўнглимни кўтариб турсинн ва ҳоказо ҳожатларни кўзлаб фарзанд тутади. Ажабо, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу каби ишларга муҳтожми? Унга нисбатан бунақа сифат бериш дурустми? Йўқ, албатта.)

Мушриклардан бир гуруҳи: «Аллоҳ фаришталарни ўзининг қизлари қилиб олган», дедилар. Аллоҳ бу гаплардан Покдир. У Зот барча махлуқотлардан беҳожатдир. Осмонлару ердаги нарсалар Унинг мулкидир. Эй мушриклар, сизларда бу гапингизга бирон ҳужжат йўқ-ку! Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсангизни айтаверасизларми? "Унинг боласи бор", дейиш қанчалар катта гуноҳлигини билмайсизларми?!

69

قُلْ إِنَّ ٱلَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

Сен: «Албатта Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганлар нажот топмаслар», деб айт.

Эй Пайғамбар айтинг: «Шубҳасиз, "Аллоҳнинг боласи бор", дея У Зот шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар нажот топмаслар. Хавф-хатардан қутула олмаслар, мурод-мақсадига етмаслар».

70

مَتَٰعٌۭ فِى ٱلدُّنْيَا ثُمَّ إِلَيْنَا مَرْجِعُهُمْ ثُمَّ نُذِيقُهُمُ ٱلْعَذَابَ ٱلشَّدِيدَ بِمَا كَانُوا۟ يَكْفُرُونَ

Бу дунёда (бир оз) фойдаланиш, кейин Бизга қайтишлари бор. Сўнгра Биз уларга, куфр келтириб ўтганлари учун, шиддатли азобни тоттирамиз.

Уларнинг бу дунё лаззатлари ва неъматларидан баҳраманд бўлаётганлари сизни алдаб қўймасин. Бу фоний, ўткинчи бир матоҳдир. Қиёмат куни қайтиб борар жойлари эса Бизгадир. Ана шундан кейин Аллоҳга куфр келтирганлари ва Пайғамбарини ёлғончига чиқарганлари учун уларга азобни тоттирамиз.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.