Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 31–40 of 109

31

قُلْ مَن يَرْزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ أَمَّن يَمْلِكُ ٱلسَّمْعَ وَٱلْأَبْصَٰرَ وَمَن يُخْرِجُ ٱلْحَىَّ مِنَ ٱلْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ ٱلْمَيِّتَ مِنَ ٱلْحَىِّ وَمَن يُدَبِّرُ ٱلْأَمْرَ ۚ فَسَيَقُولُونَ ٱللَّهُ ۚ فَقُلْ أَفَلَا تَتَّقُونَ

Сен: «Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантирур? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқарур? Ишнинг тадбирини ким қиладир?» деб айт. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сен: «Тақво қилмайсизларми?» деб айт. (Ушбу ояти карималар нозил бўлаётган даврдаги одамлар тушунчаси бўйича, ўсиб-ҳаракатланиб турган нарсалар тирик, ҳаракатсиз, ўсмай турган нарсалар ўлик ҳисобланар эди. Ана шу тасаввурга биноан қадимги тафсирчиларимиз «ўликдан тирикни чиқариш»га тухумдан қушни, уруғдан ўсимликни, данакдан дарахтни чиқаришни ва шунга ўхшаш ҳолатларни мисол қилиб келтирганлар. Ёки, аксинча, ҳамма ҳайвонлар тирик бола туғади, қушлар эса, жонсиз тухумни. Ўсиб етилган ўсимликдан жонсиз уруғ чиқади. Буларнинг ҳаммасини ким қилмоқда? Албатта, Аллоҳ!)

Эй, Пайғамбар, айтинг: «Ким сизларга осмондан ёмғир ёғдириб, ердан эса уруғ унидириб, унга турли маъданларни жойлаб ризқ берур? Ким қулоқ ва кўзларга эгалик қилур? Ким бир томчи ўлик сувдан инсондек тирик мавжудотни, ўлик тухумдан тирик жўжани чиқарур? Ким тирик ҳайвондан ўлик бир томчи сувни, тирик қушдан эса ўлик тухумни чиқарур? Осмонлару ернинг ва улар орасидаги махлуқотларнинг барча ишларини ким тадбир қилиб турур?» Улар албатта: «Бу ишларнинг ҳаммасини Аллоҳ қилади», деб жавоб берадилар. Шунда сиз айтинг: «Шуни билмайсизларми? Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?!»

32

فَذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمُ ٱلْحَقُّ ۖ فَمَاذَا بَعْدَ ٱلْحَقِّ إِلَّا ٱلضَّلَٰلُ ۖ فَأَنَّىٰ تُصْرَفُونَ

Бас, мана шу Аллоҳ сизнинг ҳақ Роббингиздир. Ҳақдан сўнг нима бўладир? Магар залолат бўладир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?

Эй одамлар, шу ишларнинг ҳаммасини қилган Парвардигорингиздир. Сизларни яратган ҳам, ишларингизнинг тадбирини қилиб турадиган ҳам Унинг Ўзидир. Ҳақ мана шу, тамом. Унинг у ёғида йўлдан озиш бор, холос. Ақлингиз сизни қаён бошламоқда?! Ахир ҳақ ярақлаб турибди-ку!

33

كَذَٰلِكَ حَقَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى ٱلَّذِينَ فَسَقُوٓا۟ أَنَّهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ

Шундай қилиб, фосиқлик қилганларга Роббингнинг сўзи ҳақ бўлди. Улар иймон келтирмаслар.

Эй Пайғамбар, чин парвардигорлик Аллоҳники экани қандай ҳақ бўлган бўлса, шу ҳақдан юз ўгириб, саркашлик қилиб, иймон келтирмаганларга Парвардигорингизнинг сўзи, азоби ҳам вожиб бўлди.

34

قُلْ هَلْ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَبْدَؤُا۟ ٱلْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ ۚ قُلِ ٱللَّهُ يَبْدَؤُا۟ ٱلْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ ۖ فَأَنَّىٰ تُؤْفَكُونَ

Сен: «Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида махлуқотни аввал-бошда яратиб, сўнгра уни қайтарадигани борми?» деб айт. Сен: «Аллоҳ махлуқотни аввал-бошда яратиб, сўнгра уни қайтарадир. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар?» деб айт.

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганингиз ўша бутлар орасида дастлаб ўзи яратиб, ўлганидан кейин яна қайта тирилтира оладигани борми?" Уларга айтинг: «Аллоҳ дастлаб Ўзи яратиб, ўлганидан кейин яна Ўзи қайта тирилтирур. Шундай экан, эй мушриклар, қаён бурилиб кетмоқдасиз?! Ҳақни қўйиб, ботил сари бормоқдамисиз?!»

35

قُلْ هَلْ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَهْدِىٓ إِلَى ٱلْحَقِّ ۚ قُلِ ٱللَّهُ يَهْدِى لِلْحَقِّ ۗ أَفَمَن يَهْدِىٓ إِلَى ٱلْحَقِّ أَحَقُّ أَن يُتَّبَعَ أَمَّن لَّا يَهِدِّىٓ إِلَّآ أَن يُهْدَىٰ ۖ فَمَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ

Сен: «Сизнинг шерик келтираётганларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қиладигани борми?» деб айт. Сен: «Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилади. Эргашишга ҳаққа ҳидоят қиладиган зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қилмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож кимсами? Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм қилмоқдасиз?!» деб айт.

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: «Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганингиз бутлар орасида ҳаққа ҳидоят қила оладигани борми?!» Айтинг: «Ёлғиз Аллоҳгина ҳаққа ҳидоят қилур. Итоат этилишга одамларни ҳаққа бошлайдиган, чақирадиган Зот ҳақлироқми ёки бошқалар тугул, ўзини ҳам ҳидоят қила олмайдиган бутларингизми?! Сизларга не бўлди?! Нечун ноҳақ ҳукм чиқармоқдасиз?! Аллоҳ сизларнинг гапларингиздан жуда олийдир!»

36

وَمَا يَتَّبِعُ أَكْثَرُهُمْ إِلَّا ظَنًّا ۚ إِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغْنِى مِنَ ٱلْحَقِّ شَيْـًٔا ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌۢ بِمَا يَفْعَلُونَ

Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини билгувчи зотдир. (Аллоҳнинг йўлида юрмаганларнинг кўплари, балки ҳаммалари гумон ва тахминга эргашадилар. Улардан, нима учун бу ишни қилмоқдасан, нима учун бу йўлга юрмоқдасан, деб сўралса, берадиган жавоблари фақат гумондан иборат бўлади. Қадимда бутпарастлар, ота-бобомиз шундай қилган, биз ҳам қилмоқдамиз, деб жавоб беришган. Ҳозирда ҳам фалончи айтгани учун, пистончи қилгани учун, дейишади.)

Мушрикларнинг аксарияти фақат шубҳа-гумонга эргашадилар. Гумон эса ҳеч қачон аниқ ишонч ўрнини босолмайди. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларидан Хабардордир. У Зотдан бирон иш яширин бўлолмайди. Яқинда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.

37

وَمَا كَانَ هَٰذَا ٱلْقُرْءَانُ أَن يُفْتَرَىٰ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَٰكِن تَصْدِيقَ ٱلَّذِى بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ ٱلْكِتَٰبِ لَا رَيْبَ فِيهِ مِن رَّبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ

Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа томонидан тўқиб чиқарилган эмас. Балки у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Роббисидандир.

Бу Қуръоннинг тўқима бўлиши, Аллоҳдан бошқага мансуб бўлиши мумкин эмас. Чунки инсон зоти унга ўхшашини ёза олмаган. У ўзидан аввалиги китобларни ҳам тасдиқлаб келган. Улардаги қисқа, мужмал ҳукмларни кенгайтириб, тафсилоти билан баён қилган. Хуллас, унинг ҳамма махлуқотларни яратган Парвардигор тарафидан эканида шак-шубҳа йўқ.

38

أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰهُ ۖ قُلْ فَأْتُوا۟ بِسُورَةٍۢ مِّثْلِهِۦ وَٱدْعُوا۟ مَنِ ٱسْتَطَعْتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ

Ёки ўзи тўқиб олган дейдиларми? Сен: «Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва (бу ишга) Аллоҳдан бошқа кучингиз етганича кимни хоҳласангиз, чақиринг», деб айт.

Анави мушрикларнинг айтишича, Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи тўқиб, кейин уни Аллоҳнинг каломи деяётган эмиш. Эй Пайғамбар, уларга раддия билдириб айтинг: "Агар Қуръонни мен айтаётган бўлсам, мен ҳам сизлар каби бир ожиз инсонман, марҳамат, сизлар ҳам унга ўхшаш биргина сурани айтинглар-чи! Бу ишни қилиш учун ҳамма тарафдорларингизни ёрдамга чақирсангиз ҳам ҳаргиз қила олмайсиз. Тил ва шеър усталари, моҳирлари бўла туриб, шу ишнинг уддасидан чиқа олмаслигингиз Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига яққол далилдир".

39

بَلْ كَذَّبُوا۟ بِمَا لَمْ يُحِيطُوا۟ بِعِلْمِهِۦ وَلَمَّا يَأْتِهِمْ تَأْوِيلُهُۥ ۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۖ فَٱنظُرْ كَيْفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلظَّٰلِمِينَ

Балки улар ўзлари илмини билмаган нарсани уларга унинг таъвили етмай туриб, ёлғонга чиқарурлар. Улардан олдингилар ҳам шундай ёлғонга чиқарган эдилар. Золимларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.

Улар қулоқ солиш, тушуниш, фикр қилиш ўрнига шоша-пиша ёлғонга чиқара қолдилар. Ҳали уларга Қуръон огоҳлантирган азоб келмаганди. Лекин келиши яқинлашиб қолганди. Олдинги умматлар ҳам худди шундай ёлғонга чиқаргандилар. Кейин улар бошига мусибат, азоб тушганди. Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғонга чиқарган умматлар оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг. Аллоҳ уларни ҳалок қилганди-ку.

40

وَمِنْهُم مَّن يُؤْمِنُ بِهِۦ وَمِنْهُم مَّن لَّا يُؤْمِنُ بِهِۦ ۚ وَرَبُّكَ أَعْلَمُ بِٱلْمُفْسِدِينَ

Улардан унга иймон келтирадиганлар ҳам бор ва улардан унга иймон келтирмайдиганлар ҳам бор. Роббинг эса, бузғунчиларни яхши билгувчи зотдир.

Мушриклар орасида ўлимидан олдин Қуръонга иймон келтирадиганлари ҳам бор. То ўлгунга қадар мутакаббирлик, саркашлик қилиб ишонмайдиганлари ҳам бор. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз кофирлигида қаттиқ туриб оладиган саркашларни жуда яхши билади ва уларни яқинда куфрига яраша жазолайди.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.