Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 11–20 of 109

11

۞ وَلَوْ يُعَجِّلُ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ ٱلشَّرَّ ٱسْتِعْجَالَهُم بِٱلْخَيْرِ لَقُضِىَ إِلَيْهِمْ أَجَلُهُمْ ۖ فَنَذَرُ ٱلَّذِينَ لَا يَرْجُونَ لِقَآءَنَا فِى طُغْيَٰنِهِمْ يَعْمَهُونَ

Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам тезлатса эди, ажаллари битган бўлур эди. Бас, Биз ила мулоқотда бўлишдан умиди йўқларни туғёнларида ташлаб қўямиз, адашиб-улоқиб юраверадилар. (Аллоҳ таоло бандаларига яхшиликни доим, тез, сўраса-сўрамаса бериб келади. Бу ҳаётда кўрилаётган ҳақиқат. Аммо ёмонликни сўраган заҳоти бермайди. Чунки ёмонликни ҳам тезда берса, ҳаммалари ҳалок бўлиб кетадилар. Аллоҳ бандаларини бунинг учун яратмаган. Шу боис ҳам Пайғамбаримиз (с. а. в.) бир ҳадисларида насиҳат қилиб, кишиларни ўзларига қарши, моллари ва болаларига қарши дуо этишдан қайтарганлар.)

Аллоҳ одамларнинг яхшилик сўраб қилган дуоларини тез ижобат қилганидек, бир-бирларига, болаларига ва мол-дунёларига қарши қилган дуойибадларини ҳам тез ижобат қилганида ҳаммаси ҳалок бўлардилар. Лекин Аллоҳ буни кечиктиради, уларга муҳлат беради. Жазодан қўрқмаслиги ва савобдан умидвор бўлмаслиги туфайли Аллоҳ билан бўладиган учрашувни кутмайдиган ва унга тайёргарлик кўрмайдиганларни ҳисоб кунида иккиланиш, ҳайратланиш ва тараддуд чоҳига улоқтирурмиз.

12

وَإِذَا مَسَّ ٱلْإِنسَٰنَ ٱلضُّرُّ دَعَانَا لِجَنۢبِهِۦٓ أَوْ قَاعِدًا أَوْ قَآئِمًۭا فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُ ضُرَّهُۥ مَرَّ كَأَن لَّمْ يَدْعُنَآ إِلَىٰ ضُرٍّۢ مَّسَّهُۥ ۚ كَذَٰلِكَ زُيِّنَ لِلْمُسْرِفِينَ مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ

Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Ана шундай қилиб, исрофчиларга қилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди. (Инсон иши юришиб турганида, ўзи соғ-саломат, тинч-омон ва роҳат-фароғатда бўлганида ҳеч нарса билан иши йўқ, бу дунё ҳаётига мағрур бўлиб юраверади. Албатта, Аллоҳ ҳидоятга бошлаган мўмин-мусулмонлардан бошқалари. Аммо мағрурланиб юрган ўша инсоннинг соғлиғигами, тинчлигигами ёки роҳатигами футур етса, бошига мусибат келса, дарҳол Аллоҳ ёдига тушади. Ёнбошлаган, ўтирган ёки тик турган ҳолида, яъни, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга ёлборишни бошлайди. Ҳатто, энг катта кофир, фосиқлар ҳаётида ҳам бундай воқеалар рўй берганига тарихда мисоллар кўп. Яна аввалгидек, бу дунё ҳаётига ўзини уради. Аллоҳни унутади. Ўзининг бандалигини унутади. Бир куни келиб, бошига яна қайта мусибат тушиши мумкинлигини ҳам унутади. Ҳеч нарсадан тап тортмай, ибрат олмай, олдинги ҳолига тушиб қолади.)

Ҳаддини билмаган инсонга касаллик, машаққат каби бирон мусибат етса, ётиб ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга ялиниб, илтижо-дуо қилур. Дуосини ижобат қилиб, ундан мусибатини аритган пайтимизда эса худди ўзига етган мусибат туфайли Бизга илтижо қилмагандек ўтиб кетур. Мана шу кимсага залолатида давом этавериши безаб кўрсатилганидек, ҳаддан ошувчи кимсаларга ўз қилмишлари чиройли қилиб кўрсатилди.

13

وَلَقَدْ أَهْلَكْنَا ٱلْقُرُونَ مِن قَبْلِكُمْ لَمَّا ظَلَمُوا۟ ۙ وَجَآءَتْهُمْ رُسُلُهُم بِٱلْبَيِّنَٰتِ وَمَا كَانُوا۟ لِيُؤْمِنُوا۟ ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْقَوْمَ ٱلْمُجْرِمِينَ

Батаҳқиқ, сиздан олдинги асрларни зулм қилган чоғларида ва Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келганларида иймон келтирмайдиган бўлганларида ҳалок қилганмиз. Жиноятчи қавмларни ана шундай жазолаймиз.

Эй мушриклар, сизлардан олдин ўтган қавмларни ҳам ҳалок қилдик. Чунки улар Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, гуноҳлар қилдилар. Пайғамбарлари ўзларининг ҳақ эканига далолат қиладиган очиқ-равшан ҳужжатларни келтирган пайтда ҳам иймон келтира олмадилар. Негаки, улар ҳали иймон учун тайёр эмасдилар. Шу билан Аллоҳ уларга ёрдам беришни ва тавфиқни раво кўрмади. Ҳамма замон ва маконларда бу каби золимларни мана шу тарзда жазолаймиз.

14

ثُمَّ جَعَلْنَٰكُمْ خَلَٰٓئِفَ فِى ٱلْأَرْضِ مِنۢ بَعْدِهِمْ لِنَنظُرَ كَيْفَ تَعْمَلُونَ

Сўнгра қандай амал қилишингизга назар солишимиз учун уларнинг ортидан сизларни ер юзида ўринбосарлар қилдик.

Эй одамлар, кейин қандай амал қилишингизни кўриш учун ўша ҳақни ёлғонга чиқариб ҳалок бўлган қавмлар ўрнига сизларни заминга халифа қилдик. Қани кўрайлик-чи, яхши амаллар қилиб, савоб олармикинсизлар ёки ёмон амаллар қилиб, жазога тортилармикинсизлар.

15

وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ءَايَاتُنَا بَيِّنَٰتٍۢ ۙ قَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَرْجُونَ لِقَآءَنَا ٱئْتِ بِقُرْءَانٍ غَيْرِ هَٰذَآ أَوْ بَدِّلْهُ ۚ قُلْ مَا يَكُونُ لِىٓ أَنْ أُبَدِّلَهُۥ مِن تِلْقَآئِ نَفْسِىٓ ۖ إِنْ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰٓ إِلَىَّ ۖ إِنِّىٓ أَخَافُ إِنْ عَصَيْتُ رَبِّى عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ

Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: «Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир», дедилар. Сен: «Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта, мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт. (Бу гапни ўта кетган жоҳилларгина айтиши мумкин. Улар ваҳий нима эканини билишни ҳам хоҳламайдилар. Унинг кимдан чиққанини ҳам, унинг инсоният учун аҳамиятини ҳам билмайдилар. Яъни, Қуръоннинг ўрнига бошқа нарса келтириб ёки уни алмаштириб, Роббимга осийлик қилсам, улуғ қиёмат кунининг азобига дучор бўлишдан қўрқаман. Пайғамбар бўлатуриб у зот (с. а. в.) шунчалик қўрқсалар, Қуръон ўрнига бошқа дастур келтираётган ва унинг оятлари ёки ҳукмларини алмаштираётган оддий одамларни нима деса бўлар экан?!)

Қачон уларга Аллоҳнинг ягоналигига далолат қилувчи очиқ-ойдин оятларимиз ўқиб берилса, қайта тирилишни инкор қиладиган, савобни умид қилмайдиган ва жаозодан қўрқмайдиган кимсалар: «Эй Муҳаммад, бут-санамларни ҳақорат қиладиган бу Қуръондан бошқа бир Қуръон келтир ёки уни бизга тўғри келадиган қилиб ўзгартир», дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: «Уни ўзимча ўзгартиришга менинг ҳаққим йўқ. Бошқасини келтира олмайман ҳам. Уни Аллоҳ Ўзи истаганича ўзгартиради. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Сизлар қўяётган талабларга рози бўлиб, Парвардигоримга исён қиладиган бўлсам, улуғ куннинг, Қиёмат кунининг азобидан қўрқурман».

16

قُل لَّوْ شَآءَ ٱللَّهُ مَا تَلَوْتُهُۥ عَلَيْكُمْ وَلَآ أَدْرَىٰكُم بِهِۦ ۖ فَقَدْ لَبِثْتُ فِيكُمْ عُمُرًۭا مِّن قَبْلِهِۦٓ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ

Сен: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмас эдим ва У зот ҳам уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим. Ақл ишлатиб кўрмайсизларми?» деб айт.

Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳ истаганида, мен Қуръонни сизларга ўқиб бермаган, етказмаган бўлардим. Аллоҳ истаганида, Қуръонни сизларга менинг тилим орқали ўргатмаган бўларди. Ахир шу ишлардан олдин ҳам узоқ муддат, қирқ йил сизларнинг орангизда яшадим-ку. Ўқиш ва ёзишни билмас эдим-ку. Бундай мартабаларга интилмас эдим-ку. Ақлингизни ишлатиб, мен олиб келган рисолат Аллоҳ тарафидан эканини, бу ишда менинг қўлим йўқлигини билиб олмайсизларми?!"

17

فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ ٱفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَوْ كَذَّبَ بِـَٔايَٰتِهِۦٓ ۚ إِنَّهُۥ لَا يُفْلِحُ ٱلْمُجْرِمُونَ

Аллоҳга ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, жиноятчилар нажот топмаслар.

Аллоҳга ёлғон тўқиган одамдан кўра золимроқ кимса йўқ. Шундай экан, қандай қилиб мен Аллоҳга туҳмат қилиб, Қуръонни ўзгартирай?! Ҳақ гап шуки, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошиб, ёлғон тўқиганлар мақсадларига эриша олмайдилар.

18

وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَٰٓؤُلَآءِ شُفَعَٰٓؤُنَا عِندَ ٱللَّهِ ۚ قُلْ أَتُنَبِّـُٔونَ ٱللَّهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِى ٱلْأَرْضِ ۚ سُبْحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ

Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар. Сен: «Аллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айт. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак зотдир.

Мушриклар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, фойда ҳам келтира олмайдиган мавҳум, хаёлий маъбудларга ибодат қиладилар. Яна улар ҳақида: «Улар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоат қиладиган воситачиларимиз, уларни восита қилсак, Аллоҳ бизни гуноҳларимиз учун азобламайди», дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: «Аллоҳни осмонлару ердаги У зот билмайдиган шерикларидан хабардор қилиб қўймоқчи бўляпсизларми?!» Аллоҳ уларнинг ёлғон ва ботилдан иборат ширкларидан пок ва олий бўлган Зотдир.

19

وَمَا كَانَ ٱلنَّاسُ إِلَّآ أُمَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ فَٱخْتَلَفُوا۟ ۚ وَلَوْلَا كَلِمَةٌۭ سَبَقَتْ مِن رَّبِّكَ لَقُضِىَ بَيْنَهُمْ فِيمَا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ

Одамлар фақат бир уммат бўлган эдилар. Сўнгра ихтилофга тушдилар. Агар Роббинг томонидан айтилган сўз бўлмаганида, улар ихтилоф қилаётган нарса ҳақида ораларида ҳукм қилинган бўлар эди. (Дарҳақиқат, Одам атодан кейин ҳамма бир хил ақидада–тавҳид ақидасида эди. Аммо вақт ўтиши билан турли омиллар таъсирида баъзи ихтилофлар келиб чиқди. Айрим одамлар тавҳидни маҳкам тутдилар. Бошқалари ширкка кетдилар.)

Одамлар биргина динда (тавҳид динида) бўлиб, ҳаммалари мўмин эдилар. Кейин бўлиниб кетдилар. Кимдир мўминлигида қолди, кимдир кофир бўлди. Аллоҳнинг бу дунёдаги ихтилофлар борасида Қиёмат куни ҳукм чиқариш ҳақидаги ҳукми бўлмаганида эди, шу дунёнинг ўзидагина ҳукм чиқариб, адашган билан ҳидоят топган ажралиб қолган бўлар эди.

20

وَيَقُولُونَ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ ءَايَةٌۭ مِّن رَّبِّهِۦ ۖ فَقُلْ إِنَّمَا ٱلْغَيْبُ لِلَّهِ فَٱنتَظِرُوٓا۟ إِنِّى مَعَكُم مِّنَ ٱلْمُنتَظِرِينَ

Ва улар: «Унга Роббидан оят-мўъжиза тушса эди», дерлар. Бас, сен: «Ғайб Аллоҳникидир. Интизор бўлиб туринг, мен ҳам сиз ила интизор бўлувчиларданман», деб айт. (Мушрикларнинг одатлари шу: атрофларидаги сон-саноқсиз мўъжизалардан кўз юмиб, Пайғамбарнинг (с. а. в.) ва у кишига келаётган ваҳийнинг ҳақ эканлигини тасдиқловчи алоҳида катта моддий мўъжиза келтиришни талаб қилишарди. Ҳазрати Муҳаммаднинг (с. а. в.) шариатлари охирги шариат бўлганидан Аллоҳ таоло мушрикларнинг матлубини ортга суришга аҳд қилган эди. Шу боис Пайғамбари Муҳаммадга (с. а. в.) мушрикларнинг бу бемаъни талабига: «Ғайб Аллоҳникидир. Интизор бўлиб туринг, мен ҳам сиз ила интизор бўлувчиларданман», деб айт», демоқда.)

Мушриклар: «Муҳаммадга Парвардигори томонидан унинг ҳақ эканига далолат қиладиган бир белги тушса эди», дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: «Оятлар, белгилар нозил бўлиши ғайб илмидир. Ғайб эса ёлғиз Аллоҳникидир. Сизлар инсон ҳис эта оладиган шундай оят-белгиларни кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга мунтазирларданман».

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.