Muslim99Muslim99
← Tafsir library

10. Yunus

Jonas · Meccan · 109 ayahs

سُورَةُ يُونُسَ

Reading Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies

Ayahs 101–109 of 109

101

قُلِ ٱنظُرُوا۟ مَاذَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ وَمَا تُغْنِى ٱلْءَايَٰتُ وَٱلنُّذُرُ عَن قَوْمٍۢ لَّا يُؤْمِنُونَ

Сен: «Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмларга оят-мўъжизалар ва қўрқитувлар фойда бермас», деб айт.

Эй Пайғамбар, сиздан мўжиза талаб қилаётган мушрикларга айтинг: "Осмонлару ердаги Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратига далолат қилувчи нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмга оят-аломатлар ҳам, ҳужжат-далиллар ҳам, огоҳлантирувлар ҳам фойда бермас. Чунки улар саркашлик билан куфрда қотиб қолган кимсалардир".

102

فَهَلْ يَنتَظِرُونَ إِلَّا مِثْلَ أَيَّامِ ٱلَّذِينَ خَلَوْا۟ مِن قَبْلِهِمْ ۚ قُلْ فَٱنتَظِرُوٓا۟ إِنِّى مَعَكُم مِّنَ ٱلْمُنتَظِرِينَ

Улар фақат ўзларидан олдин ўтганларнинг кунларига ўхшаш кунларга интизор бўлмоқдаларми? Сен: «Бас, интизор бўлинглар. Албатта, мен ҳам сизлар билан интизор бўлгувчиларданман», деб айт.

Анави ҳақни ёлғонга чиқараётган кимсалар ўзларидан олдинги ҳақни ёлғон дегувчи умматлар бошига тушган азобдан бошқа нарсани кутмаяптилар. Айтинг: «Кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».

103

ثُمَّ نُنَجِّى رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ۚ كَذَٰلِكَ حَقًّا عَلَيْنَا نُنجِ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Сўнгра Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Шундай қилиб, мўминларга нажот бермоғимиз зиммамиздаги бурчдир. (Охир-оқибатда мўминларнинг нажот топиши ҳақдир. Бу вазифани Аллоҳ таоло Ўзига бурч қилиб олгандир. Бу ҳақиқатни мўмин-мусулмонлар, айниқса, даъватчилар жуда яхши англаб етмоқлари лозим.)

Кейин уларни азобга дучор қилиб, пайғамбарларимиз ва иймон келтирган зотларга эса нажот берурмиз. Қавмига етган мусибат уларга етмас. Олдинги пайғамбарлар ва мўминларга нажот берганимиздек, Муҳаммад алайҳиссалом ва у кишининг саҳобаларига ҳам ҳақиқий, чин, мустаҳкам нажот берурмиз.

104

قُلْ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِن كُنتُمْ فِى شَكٍّۢ مِّن دِينِى فَلَآ أَعْبُدُ ٱلَّذِينَ تَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَٰكِنْ أَعْبُدُ ٱللَّهَ ٱلَّذِى يَتَوَفَّىٰكُمْ ۖ وَأُمِرْتُ أَنْ أَكُونَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Сен: «Эй одамлар, агар менинг динимда шак-шубҳангиз бўлса, бас, (билингки) мен сизлар ибодат қилаётган–Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилмайман. Лекин сизни вафот эттирадиган Аллоҳга ибодат қиламан ва мўминлардан бўлмоғимга амр қилинганман», деб айт.

Эй Пайғамбар, айтинг: «Эй инсонлар, сизларни чақираётганим тавҳид динидан шубҳаланаётган бўлсангиз, мен сизларнинг динингиз бузуқ дин эканига аминман ва сизларнинг бутларингизга ибодат қилмайман. Бутларки, сизлар Аллоҳни қўйиб, ўшаларга сиғиняпсизлар. Балки мен сизларнинг жонингизни оладиган Аллоҳга ибодат қилурман. У Зот мени содиқ мўминлардан бўлишга буюрган".

105

وَأَنْ أَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًۭا وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ

Юзингни динга тўғри тут. Мушриклардан бўлма.

Парвардигорим мени ҳақ дин устида барқарор туришга, бошқа динлардан юз ўгиришга буюрган ва мушрик бўлишдан қайтарган.

106

وَلَا تَدْعُ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكَ وَلَا يَضُرُّكَ ۖ فَإِن فَعَلْتَ فَإِنَّكَ إِذًۭا مِّنَ ٱلظَّٰلِمِينَ

Аллоҳдан ўзга–сенга манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган–нарсага илтижо қилма. Бас, агар шундай қилсанг, унда сен золимлардан бўласан. (Ўзини билмаган золим одамлар Аллоҳни қўйиб, бут-санамлар ва бошқа нарсаларга илтижо этиб, манфаат топмоқчи ёки зарарни қайтармоқчи бўладилар. Сен, эй Пайғамбар, уларга ўхшама, Аллоҳдан ўзга ҳеч кимга, ҳеч нарсага илтижо этма.)

Эй Пайғамбар, Аллоҳни қўйиб, бут ва санамларга сиғина кўрманг. Улар фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдилар. Уларга ибодат қиладиган бўлсангиз, ўзининг ҳаққига ҳам, Аллоҳнинг ҳаққига ҳам тажовуз қилган золимлардан бўлиб қолишингиз муқаррар.

107

وَإِن يَمْسَسْكَ ٱللَّهُ بِضُرٍّۢ فَلَا كَاشِفَ لَهُۥٓ إِلَّا هُوَ ۖ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍۢ فَلَا رَآدَّ لِفَضْلِهِۦ ۚ يُصِيبُ بِهِۦ مَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦ ۚ وَهُوَ ٱلْغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ

Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказади. У мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир.

Эй Пайғамбар, агар Аллоҳ сизга бирон синов юборса ва сиз уни ўзингиздан даф қилмоқчи бўлсангиз, билингки, уни Аллоҳнинг ўзидан бошқа ҳеч кимса кетказа олмас. Агар сизга бир яхшиликни, фаровонликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қила оладиган бирон кимса йўқдир. Фазлу марҳаматини Ўзи истаган бандаларидан дариғ тутмас. Бирон кимса У Зотни бирон ишга мажбур қила олмас. У тавба қилган бандаларига Кечиримли ва Раҳмлидир.

108

قُلْ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدْ جَآءَكُمُ ٱلْحَقُّ مِن رَّبِّكُمْ ۖ فَمَنِ ٱهْتَدَىٰ فَإِنَّمَا يَهْتَدِى لِنَفْسِهِۦ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۖ وَمَآ أَنَا۠ عَلَيْكُم بِوَكِيلٍۢ

Сен: «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатга кетса, ўз зарарига залолат топади. Мен сизларнинг устингиздан қўриқчи эмасман», деб айт.

Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз тарафидан Қуръон нозил қилинди. Ким ҳидоят йўлига юриб, унга иймон келтирса, ўзига фойда. Зеро, Аллоҳ бандаларининг тоатидан беҳожатдир. Ким адашса, ўзига зарар, холос. Чунки банданинг маъсияти Аллоҳга зарар қилмайди. Мен сизларнинг амалларингизни сақлаб турадиган, улар учун ҳисоб берадиган қўриқчи эмасман".

109

وَٱتَّبِعْ مَا يُوحَىٰٓ إِلَيْكَ وَٱصْبِرْ حَتَّىٰ يَحْكُمَ ٱللَّهُ ۚ وَهُوَ خَيْرُ ٱلْحَٰكِمِينَ

Ва сенга ваҳий қилинган нарсага эргаш ва Аллоҳ ҳукм қилгунча сабр қил. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшисидир.

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз тарафидан ўзингизга ваҳий қилинган фармонларга эргашинг, уларга амал қилинг ҳамда қавмингиздаги сизга ва етказаётган рисолатингизга қарши чиқаётганларнинг озорларига сабр қилинг. То Аллоҳ сизни шу дунёда ғолиб қилиш, уларни эса кофир ҳолида ўлсалар, охиратда азоблаш ҳақидаги ҳукмини чиқаргунига қадар шу тахлит давом этинг.

Commentary: Al-Mukhtasar in Interpreting the Noble Qur'an by Tafsir Center for Quranic Studies. Qur'an text and translation via AlQuran Cloud.